«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:44
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда келаси йилдан хорижга чиқиш паспортлари жорий этилади

25 янв, 21:59 7 491 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда келаси йилдан хорижга чиқиш паспортлари жорий этилади Ўзбекистонда келаси йилдан бошлаб хорижга чиқиш паспортлари амалга киритилиши мумкин, деб хабар бермоқда "Дийдоразиз" сайти.

Унинг сўзларига кўра, хорижга чиқиш паспортлари мамлакатда амалда бўлган стикерларга нисбатан устунликларга эга эканлиги барчага аён бўлди.

«Хорижга чиқиш паспорти, қоида бўйича 10 йил муддатга берилади, стикер эса икки йилга берилади. Яъни фуқаро хорижга чиқиш учун керакли ҳужжатларни тақдим этувчи органларга ҳозиргига нисбатан беш марта камроқ мурожаат қилади. Ҳозирда экспертлар ва жамоатчилик бўлажак ўзгаришларнинг барча жиҳатларини муҳокама қилмоқда, ҳозирча якуний қарор ва механизмлари қандай бўлиши аниқ эмас. Шу йилнинг охиригача барча зарур амалиётлар кўрсатилган ҳужжатни тайёрлашни режалаштирганмиз, хорижга чиқиш паспортлари эса келаси йилдан жорий этилиши мумкин», — деди Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари Нодир Жўраев.

Аммо вазир ўринбосари МДҲ мамлакатларига чиқиш тартиби қандай бўлиши ҳақида аниқ фикр билдира олмади.

«Ҳозирча бирор нарса дейиш қийин, муҳокама кетмоқда. Менимча, ҳозирча МДҲ мамлакатларига ҳозиргидек ички паспорт билан чиқиш мумкин бўлади. Хорижга чиқиш паспорти билан эса ҳар қандай мамлакатга чиқиш мумкин. Шунингдек, божхона кўригидан ўтиш жараёнини ҳам енгиллаштириш, масалан, Ўзбекистонга айрим мамлакатлардан учиб келган туристлар учун «яшил йўлак» тизимини, яъни тезкор ўтишни жорий этиш кўзда тутилмоқда», — деди вазир Нодир Жўраев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонни 2021 йилга қадар ривожлантириш стратегияси доирасида паспорт-виза тизимини такомиллаштириш, хусусан, ички ва хорижга чиқиш паспортларини жорий этиш режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар