«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:31
ЎЗO‘Z

Мактаблар 11 йиллик бўладими?! Бу саволга вазирлик жавоби…

20 янв, 21:47 23 125 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мактаблар 11 йиллик бўладими?! Бу саволга вазирлик жавоби… Ижтимоий тармоқларда ва қатор сайтларда Республикамизда 11 йиллик таълим тизимига ўтиш устида иш олиб борилаётганлиги ҳақидаги информациялар тарқалмоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги мутахассислари билан боғландик. Уларнинг жавоби қуйидагича:

“Таълим тўғрисидаги қонуннинг 10-моддасида Ўзбекистон Республикасида таълим мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим турларида амалга оширилиши қайд этилган.

Шунингдек, умумий таълим дастурлари: мактабгача таълим, бошланғич таълим (I-IV синфлар), умумий ўрта таълим (I-IX синфлар), ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини қамраб олади.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг ўзига хос хусусияти мустақил равишдаги тўққиз йиллик умумий ўрта ҳамда уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини жорий этишдан иборатдир. Бу эса, умумий таълим дастурларидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурларига изчил ўтилишини таъминлайди.”

Бундан ташқари, бизга маълум бўлган вазирлик манбасининг таъкидлашича, ўқув дастурларини такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, бироқ 11 йиллик таълимга ўтиш кун тартибига ҳам киритилмаганини маълум қилмоқда. Демак, барча хабарлар асоссиз дея оламиз.

Бу масала юзасидан расмий ҳужжатлар эълон қилинмагунча, тарқатилаётган хабарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 220
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 262
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 57
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар