«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 01:40
ЎЗO‘Z

Танишинг Шавкат Мирзиёев янги фармон лойиҳасини халққа муҳокама учун тақдим этди

19 янв, 22:53 14 243 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Танишинг Шавкат Мирзиёев янги фармон лойиҳасини халққа муҳокама учун тақдим этди 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг муҳокамасига барчани таклиф этамиз, дейилади Ш.М.Мирзиёев фаолияти ҳақида маълумотлар берувчи гуруҳ саҳифасида.

2017−2021 йилларга мўлжалланган стратегиядан кўзланган мақсад — олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим устувор йўналишларни амалга оширишдан иборат.

Ҳужжатда қайд этилишича, мамлакат босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили бугунги кунда жаҳон бозорида конъюнктура ўзгариб, рақобат тобора кучайиб бораётганини ҳар томонлама ҳисобга олишни, шу асосда давлатни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича стратегик ёндошув ва тамойилларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақозо этмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси
қуйидаги бешта устувор йўналишни ўз ичига олади:

I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари

Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатимизни модернизация қилишда парламентнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви ва давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш борасидаги функцияларини қисқартириш, «ягона ойна» тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини кенг жорий этиш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш йўлида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш.

II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, юртдошларимиз томонидан одил судловга эришиш даражасини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва хизматлар сифатини тубдан яхшилаш учун қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга эътиборни янада кучайтириш.

III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишари

Иқтисодиётнинг очиқлиги ва рақобатдошлигини ошириш, иқтисодий мустақилликни кучайтириш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, етакчи ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш, молия-банк соҳасини тубдан ислоҳ этиш, хусусий мулк ва тадбиркорликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, ташқи иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, туризм тармоғини самарали ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш мақсадида иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш.

IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини босқичма-босқич ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масаласини самарали ҳал этиш, фуқароларни замонавий ва арзон уй-жойлар билан таъминлаш, уй-жой ва коммунал хўжалигини, социал инфратузилма объектларини модернизация қилиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим-тарбия тизимини, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш йўлида ижтимоий соҳани ривожлантириш.

V. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар

Давлатнинг мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, минтақамизда хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини вужудга келтириш, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимизнинг ижобий халқаро нуфузини мустаҳкамлаш йўлида хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада кучайтириш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни юритиш.
Лойиҳада 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистонни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссияларни тузиш таклиф қилинган.

Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, келгуси беш йилда мамлакатда йилларга бериладиган номлардан келиб чиққан, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда, амалга оширилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 186
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 220
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 263
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 0
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 0
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 0
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 0
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 91
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 70
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 79
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 15
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 145
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 177
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 51
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 120
  • Бўлимлар