«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:54
ЎЗO‘Z

Дунёдаги энг қиммат акция баҳоси маълум қилинди

19 янв, 00:09 8 538 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёдаги энг қиммат акция баҳоси маълум қилинди Дунёдаги энг қиммат акциялар кўпчилик ўйлагандек Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway акциялари эмас. Машҳур инвестор компаниясининг қимматбаҳо қоғозлари атиги 243 минг долларга баҳоланади. Икки унча катта бўлмаган Лотин Америкаси биржаларининг акциялари 10 карра қиммат туради. Бу ҳақида Bloomberg'га асосланиб Кун.уз хабар берди.

Чилидаги асосий биржанинг биргина акцияси - 2,5 миллион доллар, Аргентина биржаси қоғози эса - 2,1 миллион доллар. Уларнинг муомаладаги акциялари жуда камлиги сабаб нархи баланд. Бу майдон капиталида ўз улушига эга бўлиши шарт бўлган маҳаллий брокерлик идоралари - биржанинг ягона акционерлари бўлган давр меросидир.

Бу меъёр Аргентинада уч йил аввал бекор қилинган эди, тез орада ҳозирги акционерлар биржанинг эски қоғозлари эвазига янги компаниянинг 250 минг акцияларига эга бўлишади. Чилида ҳам шунга ўхшаш жараён рўй беради - 48 акция 48 миллионга айланади.

Ўтган йили Аргентинанинг Mercado de Valores Buenos Aires акциялари 210 фоизга ошади, бу асосий индексдан тўрт карра тезроқ демакдир. Бу ҳукумат алмашганидан кейин бозор ўсиши илинжида содир бўлди. Чилининг Bolsa de Comercio de Santiago компанияси эса ўша даврнинг ўзидаёқ 24 фоизга арзонлашди, фақат бунинг учун биргина транзакция талаб қилинди.

Акцияларнинг баланд нархи компаниялар капитализацияси ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот бермайди. Чили биржасининг бозор капитализацияси - атиги 122 миллион доллар, Аргентинаники - 383 миллион доллар. Мақола аввалида тилган олинган Berkshire Hathaway'нинг бозор капитализацияси эса - 399 миллиард доллар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар