«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:49
ЎЗO‘Z

Туркия доллар тобути устига навбатдаги михни қоқди

15 янв, 00:02 9 857 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркия доллар тобути устига навбатдаги михни қоқди Америка доллари ўрнига миллий валютада савдо қилиш-кризис авж олган пайтда айниқса одамларнинг кўплаб қўллаб-қувватлашига сазовор бўлган ва қайта-қайта эсланиб туриладиган боқий мавзуга айланиб улгурди. Вақт ўтиши билан мавзу ўз долзарблигини бироз йўқотгандек бўлади, бироқ яқинда тасдиқланган БРИКС Банки ҳамда Туркия президентининг баёноти яна бу борага қайтишга мажбур қилади.
Эрон ҳукумати ўтган йил бошида ўз харидорларига доллардан воз кечиб, еврода савдо қилиш таклифи билан чиқди. ОАВларининг маълумотига кўра, ўшанда бир қанча шартномалар имзоланган. Жумладан Франциянинг Total, Испаниянинг Cepsa ва Litasco, шунингдек Россиянинг “ЛУКойл” компаниялари орасида нефтни еврога сотиш келишилган. Бу илк қадамлар эди.

Хитой ҳам доллардан юанга ўтишга фаол ҳаракат қилган, улар кўплаб давлатлар билан махсус своп- битимлар имзолаб, унга кўра ҳақ тўлаш айнан миллий валюталарда амалга оширилган. Пекин билиб туриб, икки томонлама своп-битимлар имзолаган, шу тариқа у юанни халқаро савдога киргазишга ҳаракат қилган. Сўнгги 7 йил ичида Хитой 32 давлат билан умумий ҳисобда 3,1 трлн юанга своп-битимлар имзолаган. Бу шартномалар савдо алоқалари, инвестицияни қўллаб-қувватлаш, юанни халқаро муомилага киргазиш йўлида қилинган. Хитой Халқ банки 15та давлат, шу жумладан Жануби-Шарқий Осиё, Ғарбий Европа, Яқин Шарқ, Шимолий Америка, Жанубий Америка ва Океанияни қамраб олиб, юанда ҳисоб-китоб қиладиган клиринг марказлари яратган, бунда юан ҳудудий ҳисоб-китоб валятасига айланган. 2014 йилда Хитой РФ Марказий банки билан шартнома имзоланган, унга кўра икки давлат орасидаги ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилади.

Турк президенти Ражаб Эрдоған ҳамда бош вазир Бинали Йилдиримнинг Россияга ташрифи чоғида бу икки давлат орасидаги савдо-сотиқ айирбошлаш айнан рубль ҳамда турк лирасида амалга оширилиши келишиб олинди, айни дамда Эрдоған бошқаларга ҳам Хитой мисолида худди шундай тўлов услубига ўтишни маслаҳат берди. Кейинроқ Туркия энергетика ва табиий манбаалар вазири Берат Албайра Туркия ва Россия муассасалари энергоузатгичлар савдосида миллий валютадан фойдаланишларига оид янги тартиб ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълум қилди. Бунгача, икки давлат марказий банклари миллий валютага ўтишдаги техник масалалар устида иш бошлашгани маълум қилинганди. Россия банки Россия ҳамда Туркия ўртасида миллий валютада савдо қилиш учун на ҳуқуқий на техник тўсиқлар йўқлигини, шунингдек бунинг учун бирон бир махсус битим тузилиши ҳам шартмаслигини таъкидлаб ўтди.

Долларнинг дунё миқёсидаги ўрни “қимирлаб” қолганлигига қарамай, у ҳамон бош резерв валютаси саналади. Бундан ташқари унинг мавқеи ўсиб, у ҳамма ерда “ўтади”. Шунга қарамай, дунёда “сув оқади, ҳамма нарса ўзгаради” ва ҳозир жуда кўп давлатларда ўз миллий валютаси билан савдо қилиш хоҳиши уйғонмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 442
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар