«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:38
ЎЗO‘Z

Дональд Трамп Владимир Путин билан келишиб олишга умид қилмоқда

12 янв, 12:30 6 593 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дональд Трамп Владимир Путин билан келишиб олишга умид қилмоқда 11 январь куни миллиардер тадбиркор ва республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига сайланган Дональд Трамп ўзининг илк расмий матбуот анжуманини ўтказди. Оқ уйнинг бўлғуси хўжайини ташқи ва ички сиёсатга доир саволларга жавоб қайтарган, танқидчилари ҳамда ўзига нисбатан "фош қилувчи" ҳужжатларнинг эълон қилинишига муносабатини билдирган. Бу ҳақда РИА "Новости"га асосланиб Кун.уз хабар қилмоқда.

Матбуот анжуманида иштирок этган журналистлар Трампга Россия билан бўлғуси муносабатлар хусусида кўплаб саволлар беришган. Республикачи президент сайловолди кампанияси чоғида икки давлат ўртасидаги алоқаларни яхшилаш фикрини илгари сурган ва Россия президенти Владимир Путин билан бу муаммони ҳал этишга уринишини таъкидлаган эди.

Трамп бу фикрини яна бир бор такрорлаган. "Билмайман, Путин билан келиша оламанми, йўқми, аммо шунга умид қиламан", — деган Трамп. Унинг таъкидлашича, Москва ИШИД гуруҳига қарши курашда ёрдам бера олади.

Шу билан бирга, у "reboot" (қайта кучайтириш) сўзини Америка-Россия муносабатларига қўллашни истамаган. "Бундай тугма йўқ. Биз ё келишамиз ёки йўқ", — деган сайланган президент.

Трампнинг қўшимча қилишича, у Россияга нисбатан қатъиятлироқ сиёсат юрита олади. "Ҳиллари Клинтон Трампга қараганда Путин билан қатъийроқ бўлганига ким ишонади?" — дея ўзининг қаттиққўл бўлишига ишора қилган Трамп.

"Аммо, Путинга Трамп ёқса, бу устунлик дейилади", — деб таъкидлаган сайланган президент.

У, шунингдек, киберҳужумлар муаммоси ва унинг атрофида бўлаётган машмашаларга ҳам ўз фикрини билдирган. Трампнинг таъкидлашича, АҚШ киберхавфсизлик рейтингида сўнгги 17-ўринни эгаллайди. Шу билан бирга, унинг айтишича, АҚШдаги сайловолди кампанияси чоғида амалга оширилган киберҳужумларни Россиядан бошқа мамлакат ҳам амалга оширган бўлиши мумкин.

Трампнинг ёдга олишича, 2015 йилда хакерлар Америка давлат идораларининг тизимларига ҳужум қилиб, 22 млн кишининг шахсий маълумотларини ўғирлаган эди. "Ўшанда, 22 миллион маълумотни ўғирлатдик, аммо ундан катта шов-шув ясалмади. Балки, бунинг ортида Хитой тургандир", — деган Трамп.
муносабатларига, анжуманини, ортида, муаммони, сайланган, ўзига




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 442
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар