«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:32
ЎЗO‘Z

Toyota Highlander машинаси нуфузли мукофотга лойиқ деб топилди

11 янв, 22:56 7 285 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Toyota Highlander машинаси нуфузли мукофотга лойиқ деб топилди Рестайлинг қилинган Toyota Highlander кроссовери хавфсизлик соҳасида тақдим қилинувчи Top Safety Pick+ нуфузли мукофотини олган Toyota компаниясининг 10 модели бўлди, деб ёзади Кун.уз сайти.

Мукофотни тақдим қилувчи АҚШнинг Йўл хавфсизлиги суғурта институти мутахассислари Highlander’нинг базавий комплектациясидаёқ йўловчиларни аниқлаш функциясига эга тўқнашувлар олдини олиш, ҳаракат полосаларини кузатиш ва фаралар нурининг автоматик қайта уланиши тизимларининг мавжудлигини юқори баҳолашган. Бошқа компаниялар моделларида фаол хавфсизлик тизимлари стандарт қурилмалар рўйхатига кирмайди ва қўшимча опциялар сифатида тақдим қилинади.

Япон компанияси харажатларни камайтириш учун хавфсизлик тизимларининг арзон версияларини ўрнатмаган. Аксинча, мутахассисларнинг айтишича, тўқнашувларнинг олдини олиш тизими аввалги авлоддаги моделда ўрнатилганга нисбатан яхшиланган. Кроссовер стандарт краш-синовлар: олд томондан, ён томондан тўқнашиш ва томнинг ағдарилишдаги мустаҳкамлигини текшириш натижаларига кўра яхши баҳолар олган.

Янги Highlander АҚШда 2016 йил ноябридан сотувга чиққан. Машининг мотор гаммасига 185 ва 295 от кучига эга 2,7 ва 3,5 литрли двигателлар кирган. Шунингдек, 306 от кучига эга 3,5 литрли двигатель ҳам таклиф қилинади. АҚШда машина 30630 доллардан бошлаб сотилмоқда.

кузатиш, кирган, ёзади, 30630, томнинг, ағдарилишдаги




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 66
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 533
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 647
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар