«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:17
ЎЗO‘Z

2016 йилда шахматчиларимиз 67та медални кўлга киритди

09 янв, 19:46 5 304 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2016 йилда шахматчиларимиз 67та медални кўлга киритди Ўзбекистон миллий матбуот марказида мамлакатимиз шахмат федерациясининг 2016 йил якунлари ва 2017 йилдаги вазифаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.

Анжуманда мамлакатимизда навқирон авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, юксак интеллектуал салоҳиятли этиб вояга етказиш, спортнинг барча турлари қатори шахматни изчил ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик самарасида ўзбек шахмат мактаби вакиллари нуфузли халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришаётгани таъкидланди.

Маълум бўлишича, 2016 йилда шахматчиларимиз қирқга яқин нуфузли мусобақада иштирок этиб, 40 олтин, 15 кумуш ва 12 бронза медални кўлга киритди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган «Осиё миллатлар кубоги»да икки йўналишда кумуш медални кўлга киритди. Ёшлар терма жамоаси аъзолари Мўғулистонда ўтказилган Осиё чемпионатида 10 медални кўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Эронда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ёш шахматчиларимиз 7 олтин, 2 кумуш, 2 бронза медалига сазовор бўлди. Ўзбекистон вакиллари Сочи шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасидаги ўтказилган жаҳон чемпионатида 36,5 очко жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Мамлакатимизда 2016 йили уч йирик мусобақа – Георгий Аъзамов хотирасига багишланган X халқаро "Тошкент опен" турнири, аёллар ва эркаклар ўртасида Осиё чемпионати ҳамда жаҳон шахмат юлдузларининг халқаро турнирлари ташкил этилди. Ундан ташқари 30 га яқин мусобақа ўтказилди, дейилади хабарда.
соғлом, очко, авлодни, Ёшлар, ўртасида, шахматчиларимиз




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 0
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 41
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 280
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 286
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 153
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 41
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 192
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 211
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 131
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 190
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 198
  • Бўлимлар