«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2020, 09:49
ЎЗO‘Z

Toyota сунъий ақлга эга концепт-кар ишлаб чиқди

06 янв, 15:54 4 697 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Toyota сунъий ақлга эга концепт-кар ишлаб чиқди Япониянинг Toyota компанияси Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган истеъмол электроникасига бағишланган CES-2017 кўргазмасига сунъий ақлга эга бўлган концепт-кар намунасини олиб келган. Concept-i прототипига автопилот ўрнатилган бўлиб, у ўз эгаси ва йўловчиларга мослаша олади, деб ёзади Кун.уз сайти.

Yui деб номланган тизим сунъий ақлни бирлаштиради ва амалда автомобилни тўлиқ бошқаради. Масалан, Yui ҳайдовчини таний олади ҳамда салон чироқларини унинг хоҳиш истагидан келиб чиққан ҳолда созлайди, асосий йўналишлар харитасини акс эттиради. Тизимга, шунингдек, юз ифодаси ва овоздан келиб чиққан ҳолда ҳиссиётларни аниқлаш технологияси ҳам киради.

Салондаги йўловчилар билан мулоқот эса, олд ойна узра жойлаштирилган проекцион дисплей орқали товушли хабарлар ёки бевосита қўл суянчиғидаги ҳаракатланувчи юза воситасида амалга оширилади.

Бундан ташқари, Yui автомобилнинг турли хавфсизлик тизимини назорат қилади ва талаб қилинганда муқобил бошқарувни ишга тушириши мумкин.

Toyota Concept-i, шунингдек, ўз атрофидаги автомобиллар ва ҳайдовчилар билан ҳам «мулоқот» қила олади. Хусусан, автомобиль ташқарисидаги диодли чироқлар турли рангларда товланишидан унинг автопилот ёки ҳайдовчи томонидан бошқарилаётганини билиб олиш мумкин. Унинг орқа томонига жойланган дисплейда турли матнли хабарлар акс эттирилади.

Концепт-кар дизайни Калифорниядаги Toyota марказида ишлаб чиқилган. Сунъий ақлни Сан-Францискодаги Toyota Innovation Hub ишлаб чиққан.














 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Mercedes-Benz дунёдаги энг хавфсиз автомобилни тақдим қилди (фото, видео) 20 мая, 23:32
  • Porsche автомобилни таъмирлаш соҳасида инқилоб қилмоқчи 27 фев, 13:10
  • Toyota Ўзбекистонга расман кириб келмоқда 09 сен, 15:32
  • BMW голографик ускуналар панели концептини намойиш қилди 19 дек, 14:06
  • Toyota компанияси Туркиядаги заводининг ишини тўхтатди 17 июл, 12:23
  • “Тойота” Alphard минивэнини кабриолетга айлантирди 30 окт, 15:13
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзидан аввалги ҳокимни жазога тортди 09 авг, 09:06 1
  • Бугун Беларусда президент сайланади. Асосий интригалар 09 авг, 08:40 2
  • Бир кунда касалланганлар 700дан кам, тузалганлар эса 900дан ошиқ бўлди 09 авг, 08:17 0
  • «Ҳажм жиҳатидан ютқазамиз, лекин мустақил ишлаш методикасини ўргатамиз» – вазир масофавий таълим ҳақида 09 авг, 07:57 1
  • Даволаниш пайтида кўп фейк хабарларни аниқладим - коронавирусга чалиниб тузалган блогерлар 09 авг, 07:30 1
  • Эксперт: Ўзбошимчалик билан даволаш бемор учун ҳам, шифокор учун ҳам хатарли 09 авг, 07:00 0
  • ЕЧЛ. «Барселона» ва «Бавария» кейинги босқичда. Чоракфиналнинг барча иштирокчилари маълум (видео) 09 авг, 06:30 15
  • "Локомотив" Жасур Жалолиддиновни расман оммага таништирди 09 авг, 00:30 751
  • Остон Ўрунов: Отамнинг орзуси ушалди 09 авг, 00:10 726
  • Андреа Пирло «Ювентус» бош мураббийи қилиб тайинланди 08 авг, 23:53 419
  • РПЛ. "Ростов" янги мавсумни ғалаба билан бошлади 08 авг, 23:40 604
  • Пандемия даврида ҳаводаги азот оксиди чиқиндиси 30 фоизга қисқаргани маълум қилинди 08 авг, 23:15 378
  • Бўлимлар