«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:48
ЎЗO‘Z

Эрталаб ўрнингиздан қўзғалишга ундайдиган уч сўз...

06 янв, 00:11 11 069 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрталаб ўрнингиздан қўзғалишга ундайдиган уч сўз... Америкалик ишбилармон ва бир неча китоблар муаллифи Гари Вайнерчук ҳар куни эрталаб ўзимизга ўзимиз такрорлашимиз керак бўлган ибора билан бўлишди. Бу сизга ҳаётдаги энг асосий нарсани унутмасликка ёрдам беради, деб ёзади Кун.уз сайти.

Энг яхши ҳаётбахш ибора атиги уч сўздан ташкил топган: "Сен мангу эмассан". Сизларни қўрқитмоқчи эмасман, шунчаки борини айтдим. Бахтли бўлишимиз учун биргина ҳаётимиз бор, бунинг учун бошқа имкон бўлмайди. Ўзингизга ёқмаган иш билан шуғулланаётганингизни айтиб, нолигандан кўра, ҳаракатга киришинг.

Дунёда бировнинг бахти ҳақида қайғурадиган кишилар ҳаддан зиёд кўп, аслида улар ўз бахтлари борасида қайғурганлари яхши. Биласизми, нима учун мен бошқа инсонларни бахтли кўришни ва уларни шунга илҳомлантиришни яхши кўраман? Чунки мен ўзим бахтлиман! Эҳтимол, бу кимгадир худбинликдек туюлар, лекин инсон биринчи навбатда ўзини бахтли қилиши, кейин эса бошқа инсонларга бахт улашиши мумкин.

Ўзингизга ўзингиз савол беринг - қилаётган ишингиз сизга муваффақият ва бахт олиб келяптими? Нафақат ишда, балки кундалик ҳаётда ҳам. Бахтли инсон қанча пул топиш эмас, ишни қандай бажариши муҳимроқ эканини яхши англаб етади.

20 ёшлигимда 90 ёшлар атрофидаги кишилар орасида кўп бўлганман. Уларни қаерда ва қачон кўрганим муҳим эмас. Мен улардан ўз ҳаётлари тўғрисида сўзлаб беришни сўраганман. Барчанинг ҳикояси "Афсуски, ..." сўзи билан бошаланарди. Кимдир вақтида яхшироқ ишламагани учун афсусланса, яна кимдир яқинлари ва севимли инсонлари билан кам вақт ўтказганидан пушаймон бўларди, шу билан бирга уларнинг орасида ўзлари истаган иш билан шуғуллана олмаганликларидан афсусланган кишилар ҳам кўпчиликни ташкил қиларди. Уларнинг бари нимадандир афсусланарди...

Қариялар билан мулоқотдан чиқарган хулосамни биргина ибора билан ифодалаш мумкин:

Ҳаракатни бошлаш учун ҳозирдан яхши вақт йўқ.

Агар ёшингиз эндигина 20дан ошган бўлса, бу айни вақти.

Шуни яхши тушуниб етишингиз керакки, ўзингиз истаган ҳаётни фаол қуриш учун тахминан беш йилча вақтингиз бор. Дўстларингиз билан саёҳат қилинг, ўзингиз учун дунёни кашф этиб боринг, истеъдодингизни намойиш этинг, қизиқишларингизга вақт ажратинг.

Ёшингиз ҳаттоки 40, 50 ёки 60дан ошган бўлса-да, бахтли бўлиш учун етарли вақтингиз борлигини унутманг. Бирор нарсани чин дилдан истасангизгина унинг уддасидан чиқасиз.

Бири кун келиб, барчамиз бу ҳаётни тарк этамиз. Ёшингиз нечада бўлишига қарамай, бахтли бўлиш учун вақтдан унумли фойдаланинг. Бугунги кунда ўзимиз истаган ҳаётга эришиш учун имкониятлар бисёр.

Мен аслида сўнгги йилларда нимани кузатаётганларимга нисбатан ўз муносабатимни билдиришим керак эди. Бугун инсонлар кўп имкониятларни қўлдан бой беришмоқда. Улар ўзлари истаган вақтда имкониятдан фойдалана олишади, деб ўйлашади. Одамлар худди вақт чекланмагандек яшайдилар, бироқ бундай эмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз.

Менинг сўзларим ҳеч бўлмаганда бир кишини ўз хатти-ҳаракатларини қайта кўриб чиқишга туртки берса, демак гапларим зое кетмабди.

"Сен мангу эмассан" ибораси ҳар куни эрталабдан сизни ўрнингиздан қўзғалишга мажбур қилиши керак. Сизнинг биргина ҳаётингиз ва биргина имконингиз мавжуд. Инсоннинг ҳаётини пушаймонлардек заҳарлайдиган нарса бўлмаса керак. Шу боис ўзингизни оқлаш учун сабаб қидиришни бас қилинг ва бахтли ҳаёт сари йўл бошланг.

Гари Вайнерчук

Америкалик ишбилармон, Wine Library супермаркети бошқарувчиси ва ҳаммуассиси , таниқли Wine Library TV видеоблоги бошловчиси, ёзувчи.
ҳаракатларини, инсонлар, ёки, навбатда, ҳар, қўрқитмоқчи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 215
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 121
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 223
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 352
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 170
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар