«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2020, 08:54
ЎЗO‘Z

Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиғини эронлик хонанда ўғирлади

04 янв, 12:57 8 281 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиғини эронлик хонанда ўғирлади Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Қирмизи олма” қўшиғи 2016 йилнинг энг оммалашган тароналаридан бири бўлди, десак муболаға бўлмайди. Раҳматуллаевнинг мазкур қўшиғи эронлик хонанда томонидан ўғринча куйланди. Бу ҳақда Улуғбек Раҳматуллаев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Эронлик хонанда Ареф томонидан куйланган “Ки беҳтари аз то” номли қўшиқнинг видеоклипидан парчани ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирган Улуғбек Раҳматуллаев шундай ёзади:

“Ана, энди эронлик машҳур хонанда ижросида “Қирмизи олма”. Биздан рухсат сўрамасдан куйлаган, аммо биз хафа эмасмиз. Чунки, бунгача қанча қўшиқларимиз куйланди. Агар ишонмайдиганлар бўлса, YouTube’га кириб, клипни вақти ва тепада турадиган белгисини кўрса, билиб оладики, қўшиқ, албатта, биринчи биз тарафдан куйланган. Тез орада бу хонандадан видео кўринишида раҳматлар эшитамиз. Жудаям хурсандман, Яратганга шукр. Ният тўғри бўлса, ҳамма нарса бўлади. Балки, дуэт ҳам куйлаб қолармиз”.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев қўшиғини бошқалар берухсат куйлаб чиққанидан аччиқланмаслиги аниқ. Биринчидан, қачонлардир хонанданинг ўзи ҳам “Бемор”, “Лайлойимсан” каби қўшиқларини ўғирлаб куйлаган эди. Иккинчидан, ўзбек шоу-бизнесида аксарият хонандалар, ҳатто, Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова ҳам хориждан ўғирлагаётган бир вақтда Раҳматуллаевнинг қўшиғини эронликлар кўчириб айтиши – истисно.

Эронлик хонанда Ареф томонидан айтилган “Ки беҳтари аз то” қўшиғини тинглаб, баҳо беринг.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳиндистонда вафот этган хонанда Мунира Муҳаммедованинг қачон дафн этилиши муълум бўлди 12 фев, 15:05
  • Даврон Кабулов “Миллион”нинг концертида иштирок этмаслиги билан боғлиқ саволларга жавоб берди 27 янв, 12:01
  • Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ўғил фарзандли бўлди 30 дек, 20:01
  • Тошкентдаги тўйда туркиялик таниқли хонандалар Сeрдор Ўртач ва ISMAIL YK қўшиқ куйлади (Видео) 02 дек, 23:12
  • Шерзод Бин ота, Ситора Олимжонова эса она бўлиш арафасида (Видео) 08 июн, 17:20
  • Қўли йўқ польшалик рассом ҳайратланарли суратлар яратмоқда 16 мая, 00:06
  • Сўнгги янгиликлар
  • Макгрегор: Хабиб қўрқди, ҳисоб 3:2 Тони фойдасига! 03 апр, 08:08 1
  • Италияда коронавирусга чалинганларни соғайиб кетганлар қони билан даволашмоқда 03 апр, 07:43 131
  • Юк машинасида Тошкентдан Хоразмга одам олиб кетаётган шахс аниқланди (видео) 03 апр, 07:17 242
  • АҚШ ҳукумати Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча ёрдам ажратди 03 апр, 06:52 326
  • Эксперт: «Мирзиёев минтақа раҳбарлари ўртасидаги алоқаларни кучайтириши билан янада фаоллашди» 03 апр, 06:26 330
  • Samsung коронавирус билан касалланган беморларга бепул смартфон тарқатмоқда 03 апр, 06:00 353
  • ШҲТ давлатлари коронавирусга қарши кураш бўйича умумий ҳужжат қабул қилади 03 апр, 01:18 403
  • Америкада ноёб лимузин-самолёт аукционга қўйилди (фото, видео) 03 апр, 00:44 375
  • «Ўртамиздаги ришта ҳеч қачон узилмайди». Лола отаси Равшан Йўлдошев билан ғойибона видолашди 03 апр, 00:29 1 100
  • Жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 1 миллиондан ошди 03 апр, 00:13 342
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 205тага етди 03 апр, 00:02 1 310
  • Вазирлик ижтимоий тармоқдаги муҳокамалар бўйича: «Хайрия қилмаслик айб эмас» 02 апр, 23:55 359
  • Бўлимлар