«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:02
ЎЗO‘Z

Қўшни қиз номуси…

03 янв, 13:58 23 229 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўшни қиз номуси… Автобус бекатида шунча кўп қолиб кетаман деб ўйламаган эдим. Ёнимда ўтирган нотаниш суҳбатдошимнинг гапи ҳеч тугамасди. Аммо у айтиб берган бир воқеа мени шунчалар ўзига жалб қилдики, айрим ота-оналарнинг фарзандларига беэътиборлигидан ачиниб кетдим...

– Ўша куни ишдан ҳар қачонгидан анча кечроқ қайтаётгандим, маҳалламиз бошида қўшнимнинг қизини бир нотаниш йигит билан турганини кўриб қолдим. Аввалига эътибор бермасликка ҳаракат қилиб бироз юрдим, аммо ориятим чидамади. Уларнинг ёнига бордим. Қўшни қиз уялибгина тескари қараб олди, йигит эса кўкрагини кериб рўпарамга келди. Ҳаётимда ҳеч кимга кўтарилмаган қўлим ўзимга бўйсунмади. Йигит кутилмаган зарбадан ўзини йўқотиб қўйди, бироз орқароқ тисарилди-да, ерга тиззаси билан чўк тушиб олди…

Қиз ҳали ёш. Номусга чидолмай оқаётган ёшларини кўриб унга айтган сўзим фақатгина “Уят” бўлди, холос. У югурганича уйига кириб кетаётиб дарвозадан чиқаётган отасига рўбарў келиб, бор овозда хўнграб йиғлаб юборди. Қўшним кўчага шиддат билан отилиб чиқдики, тўғриси, қўрқувдан оёқ-қўлим музлаб кетди. Менга ташланиб қолишидан эмас, нотўғри хаёлга боришидан қўрқиб турардим.

Сезганимдек, ўйларим ҳақ бўлиб чиқди. Шитоб билан мен томон келиб, шарт ёқамдан олди-да, оғзига келган қўпол гаплар билан ҳақорат қила кетди. Юзимга тўхтовсиз тушаётган зарбадан мувозанатимни йўқотдим, лекин қизи ҳақида бир оғиз сўз гапиришга юрагим дош бермади.

Унинг шиддатли овоз билан айтаётган хақоратомуз сўзларини эшитиб қолган қўшнилар ҳам чиқишди. Уни мендан ажратишга уринишди. Чангалидан мени қўйиб юборишни истамай, баттар жазавага тушаётган қўшним бирдан нарироқда оғзи-бурни қонга бўялган йигитга кўзи тушди-ю, ҳақиқатни англагандек бўлиб, бир оғиз сўз ҳам демай, терс бурилиб уйига кириб кетди. Мен ҳам ариқдаги сувга юз-қўлимни ювиб, уйимга кириб кетдим.

Аёлим кўзда ёш билан кутиб олди. Чунки у барчасини деразадан кузатиб турган эди. Ишдан кечиксам доим деразадан кўз узмай кутиб ўтиради. Бугун ҳам у кечикканимга хавотир билан йўл қараб турган эди.

Уйга киришим биланоқ у ўзини бағримга отди. Муштнинг зарбидан юзимдан сизиб чиқаётган қонни артар экан, “Мен сиз билан фахрланаман! Борлигингизга шукр!” деди. Унинг бу меҳрли сўзларидан дард азоби ҳам анча аригандек бўлди.

Бу воқеа маҳалламизда анчагача гапирилиб юрилди. Ҳақиқатни билганлар уялиб ҳам қолишди.

Орадан бир йил ўтди. Бу ходисани ўзим ҳам эсламай қўйгандим.

Ёз кунларининг бири эди. Ҳовлида, супада ётардим. Бир пайт кўча дарвозамиз олдида итлар уришиб-талашиб қолди. Эшикни очиб кўчага чиқсам, дарвозамиз олдида қўшнимнинг ити оғриқдан инграб ётарди. Атрофида эса ўзидан икки баравар катта келадиган иккита ит ҳар тарафга тортиб, азобларди. Ҳовлига отилиб кириб қўлимга илинган нарса – кетмон олиб чиқиб уларни қува бошладим. Менинг важоҳатимдан дайди итлар икки томонга қочиб қолишди. Қўшнимнинг ити инграганча оёғим остида бехол ётарди.

Шовқиндан қўшним ҳам уйғонди шекилли, чироғини ёқиб кўчага чиқди. Қўлимдаги кетмонни кўриб, оёғим остидаги итига қараб нимадир демоқчи бўлди-ю, айтолмади. Узоқдан итларни ҳуришини эшитиб бўлган ҳодисани англаб етди шекилли, “Раҳмат, қўшни, итимнинг ҳаётини сақлаб қолдингиз”, деб итини кўтарганча уйига кириб кетди.

Ортидан қараб қоларканман, бундан бир йил илгари бўлган воқеа кўз ўнгимда намоён бўлди. Ўзимга ўзим кулумсирабгина қўйдим. Нега дейсизми? Қизининг қилмишини англаб етиб кеч бўлса ҳам узр сўрамаган қўшнижоним бугун итини химоя қилганим учун раҳмат айтиб турарди…

Хулоса ўзингиздан…

Мухиддин СОЛИЕВ
уларни, оёқ, кечикканимга, юрагим, Аёлим, қолдингиз




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 167
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 118
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 137
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 117
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 122
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 153
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 41
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 192
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 211
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 131
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 190
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 198
  • Бўлимлар