«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 16:33
ЎЗO‘Z

Оригинал атирни қалбакисидан қандай фарқлаш мумкин?

01 янв, 21:15 14 691 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оригинал атирни қалбакисидан қандай фарқлаш мумкин? Машҳур брендларнинг атирлари арзон турмаслиги барчамизга маълум. Бу пуллар атир қутиси ва идишини қалбакилаштиришни ўрганиб олган фирибгарларга насиб қилишини истамаймиз, албатта. Атир харид қилишда унинг сохтасига учрамаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

Сертификатини текширинг

Қўлингизда оригинал ёки қалбаки атир ушлаб турганлигингизни аниқлашнинг энг синалган усули — сотувчидан унинг сертификати, аниқроқ айтганда, ишлаб чиқарувчиси, дистрибьютори ва ишлаб чиқарилган давлат кўрсатилган мувофиқлик декларациясини сўрашдир.

Синалган дўкондан харид қилинг

Агар бундан аввал бирор дўкондан оригинал атир харид қилган бўлсангиз, кейинги сафар ҳам янги атир учун унга йўл олишни тавсия этамиз. Агар биринчи марта харид қилаётган бўлсангиз, дўст ва танишларингизнинг тавсияларига қулоқ тутинг.

Атир ўрами (упаковка)ни кўздан кечиринг

Агар дўкондан сертификат сўрашга журъат қилолмаётган ёки сизга атирни совға қилишган бўлса, унда бошқа белгиларга қараб унинг сифатини аниқлашингизга тўғри келади. Ишни картон қутининг ташқи кўринишини кўздан кечиришдан бошлаймиз. У қимматбаҳо ва ўзига жалб қилувчи кўринишга эга бўлиши керак.

Картон қалин, ёрқин рангларда бўлиши, ундаги ёзувлар аниқ ва осон ўқилиши керак. Агар ўрам полиэтиленга ўралган бўлса, у юпқа ва қутига жипс ёпишиб туриши, унинг четлари қўпол ёпиштирилган эмас, кавшарланган бўлиши лозим.

Атир идишига аҳамият беринг

Идиш шишаси сифатли, ичида пуфакчалари ва бошқа камчиликлари бўлмаслиги лозим. Агар шиша рангли бўлса, у ташқи томондан бўялган бўлмаслиги, яъни бўёғи кетиб қолмаслиги керак. Қопқоғи етарлича оғир ва флаконни зич ёпиб туриши лозим.

Флаконни силкитиб кўринг. Сифатли атирда пайдо бўлган пуфакчалар 10—15 сониядан кейин, сифатсизида эса ўша заҳоти йўқолади.

Атир нархи ҳам муҳим жиҳат саналади. Агар расмий сайтида Dior атири 150 евро бўлиб, сотувчи эса уни 150 минг сўмга таклиф қилаётган бўлса, демак бу ерда бир гап бор.

Манба: Дарё.уз
қўпол, сотувчидан, сертификат, қулоқ, Оригинал, бўлган




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 186
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 286
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 157
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 278
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 145
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 24
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 43
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 35
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 181
  • Бўлимлар