Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда хонанданинг укаси ва продюсери Дилшод Раҳматуллаев журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
«Бугун тонг соат 7:30 да акам ўғил фарзандли бўлди. Худога шукр, чақалоқ ҳам, аёллари ҳам соғ-саломат», — дейди Дилшод Раҳматуллаев.
Маълумот учун, Улуғбек Раҳматуллаевнинг Файзуллоҳ исмли 5 ёшли ўғли ҳамда 3 ёшли Фарзона исмли қизи ҳам бор.