«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2021, 15:07
ЎЗO‘Z

Фирибгарлик учун жазо чораларига аниқлик киритилди

27 дек, 22:06 6 643 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фирибгарлик учун жазо чораларига аниқлик киритилди Ўзбекистон Жиноят кодексидаги фирибгарлик учун жазо белгиланган 168-моддага ойдинлик киритилди ва кенгайтирилди. Қонунчилик палатаси томонидан 6 октябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 12 октябрда тасдиқланган ўзгартишларни 26 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев имзолади.

Янгиланган моддага мувофиқ, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш энг кам ойлик иш ҳақининг 50 дан 100 баравари миқдоридаги жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш (бунга қадар — ЭКОИҲнинг 100 бараваригача жарима) ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ёки 6 ойгача қамоқ жазосига сабаб бўлади.

Фирибгарлик а) катта миқдорда (мазкур моддадаги янги банд), б) олдиндан тил бириктирган ҳолда гуруҳ бўлиб ёки в) компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилса, ЭКОИҲнинг 100 дан 300 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (аввал — ЭКОИҲнинг 100 дан 300 бараварига қадар жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликнинг чекланиши ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш тайинланар эди).

Худди шу жиноят а) катта миқдорда, б) такроран ёки хавфли рецидивист ёки в) хизмат вазифасидан фойдаланган ҳолда (янги банд) содир этилса, ЭКОИҲнинг 300 дан 400 бараваригача ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 5 йилдан 8 йилгача муайян ҳуқуқлардан маҳрум этилган ҳолда озодликдан маҳрум қилиш жазосига лойиқ деб топилади.

Фирибгарлик а) ўта йирик миқдорда, 6) ўта хавфли рецидивист ёки в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатлари учун содир этилса, 400 дан 600 бараваргача ЭКОИҲ ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш (аввал — ЭКОИҲнинг 300 дан 600 бараваригача жарима) ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосига муносиб кўрилади.

Бироқ моддий зарар етказганлик учун озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланмаган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шахсга доир маълумотлар бўйича жавобгарлик чоралари белгиланди 09 июл, 11:53
  • Валютани ноқонуний равишда олиш ёки ўтказганлик учун жарималар оширилди 16 янв, 11:30
  • Рашиджон Қодировга қандай жазо берилиши мумкин? 24 фев, 20:25
  • Порнография – бузуқлик тарғиботи учун қандай жавобгарлик белгиланган? 07 фев, 09:50
  • Ота 4 ёшли қизчасини ёлворишларига қарамасдан калтаклади (Видео) 12 ноя, 17:32
  • Автомобилларни олиб қочганлик учун жазо кучайтирилди 27 дек, 12:38
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фарғоналик бойнинг қизи билан ёзишган 14 ёшли ўқувчи калтакланди (видео) 25 фев, 14:44 0
  • «Ўзгидромет» 26 февраль куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 25 фев, 14:20 2
  • Самарқандда «қанотли» бузоқча туғилди (видео) 25 фев, 13:53 9
  • Солиқ ва иш ҳақидан бўлган 112 млн. сўм миқдордаги қарздорлик ундирилди 25 фев, 13:30 50
  • МИБ: Избосканда 10 та оила яраштирилди 25 фев, 13:08 53
  • Фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди 25 фев, 12:45 95
  • Интернетда тарқалган эримайдиган қорнинг сири ошкор бўлди (видео) 25 фев, 12:13 433
  • 1 апрелдан бошлаб интернет орқали савдо қиладиганлар солиқ органларига хабар бериши шарт бўлади 25 фев, 11:35 177
  • «Улар коронавирусдан ҳам ёмонроқ» — Шерзод Кудбиев «нақдлаштирувчилар» ҳақида 25 фев, 11:11 205
  • Хюистра трансферлардан мамнун, янги харидлар ҳам бўлиши мумкин 25 фев, 10:39 278
  • Странжа—2021. Баҳодир Жалолов франциялик боксчини таслим қилиб, ярим финалга чиқди 25 фев, 10:13 283
  • Покистон полициясида махсус бўлим офицерлари қонунбузарларни ғилдиракли конкиларда таъқиб қилади 25 фев, 09:50 164
  • Бўлимлар