Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўз виртуал қабулхонасини очди. Энди вазирликнинг интернет minzdrav.uz портали орқали, анкетани тўлдирган ҳолда мурожаатларингизни қолдиришингиз мумкин.
Таклиф, мулоҳаза ва аризаларингиз соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов томонидан кўриб чиқилади.
Шунингдек, вазирликка 1003 ишонч телефонлари орқали ҳам мурожаат этиш мумкин.