«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 10:28
ЎЗO‘Z

Қора денгизга қулаган Ту-154 самолёти 1983 йилда ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди

25 дек, 15:14 7 905 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қора денгизга қулаган Ту-154 самолёти 1983 йилда ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди Сочидан учиб чиққач, Қора денгиз ҳудудида қулаб тушган Ту-154 самолёти 1983 йилда ишлаб чиқарилган самолёт эди. Бу ҳақда Kun.uz сайти манбаларга асосланиб хабар берди.

Қайд этилишича, бу самолёт шу вақтгача 6689 соатни парвозда ўтказган. Борт рақами RA-85572.

Ту-154 йўловчи самолёти Россияда энг кўп фойдаланиладиган реактив самолёт ҳисобланади. Бундай самолётлардан 1026та ишлаб чиқарилган. Бундай самолётлар иштирокидаги ҳалокатлар оқибатида 3000 киши қурбон бўлган.

2014 йилнинг декабрида Ту-154 ремонт қилинган, 2016 йилнинг сентябрида эса хизмат қилишга тавсия этилган.

Бундан олдинги хабарларда Сочи яқинида қулаган Ту-154 самолёти тажрибали учувчи Роман Волков томонидан бошқарилгани айтилганди.

25 декабрь тонгида Сочидан Суриядаги Ҳмеймим авиабазасига томон парвоз қилган Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти радарлардан йўқолгани маълум бўлди. Кейинроқ самолёт қолдиқлари Сочи қирғоқларидан 1,5 км ичкарида топилди.
Мудофаа, энг, бошқарилгани, бўлди, томонидан, вақтгача




Мавзуга оид янгиликлар
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 0
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 16
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 16
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 548
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 454
  • Бўлимлар