«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:04
ЎЗO‘Z

Ўзингизни қанчалик яхши кўришингизни аниқланг

24 дек, 16:47 8 468 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзингизни қанчалик яхши кўришингизни аниқланг Албатта, ҳар бир инсон ўзини яхши кўради. Аммо бу севгининг даражалари турлича бўлади. Билсангиз агар, киши ўзини қадрлашига қараб, муваффақиятга эриша олиши белгиланади.

1. Ўзингизни атрофдагилар билан солиштирасизми?

А) Асло — 3 балл.

Б) Баъзида, қизиқиш юзасидан солиштиришим мумкин — 2 балл.

В) Албатта, ахир атрофдагилар билан қанчалик ўхшашлигимни билиб туришим керак-ку — 1 балл.

Г) Деярли ҳар доим – 0 балл.

2. Иззат нафсингизга тегиш...

А) Жуда қийин – 3 балл.

Б) Кўпчиликнинг қўлидан келмайди, бироқ уддалаганлар ҳам бор... – 2 балл.

В) Осон – 1 балл.

Г) Жуда осон – 0 балл.

3. Атрофдагилар сизни қадрлашлари қанчалик муҳим?

А) Тўғриси, уларнинг фикри билан ҳисоблашиб ўтирмайман – 3 балл.

Б) Баъзида қадримга етишларини истаб қоламан – 2 балл.

В) Деярли ҳар доим буни ҳис этиб туришим лозим – 1 балл.

Г) Ҳа, жуда муҳим. Қадрингга етишмаса ҳеч нарсанинг қизиғи қолмайди – 0 балл.

4. Ўзингизни чорасиз ҳис этасизми?

А) Йўқ, ҳар бир мушкулликнинг, албатта, чораси бўлади, фақат яхшироқ қидириш лозим — 3 балл.

Б) Баъзи вазиятларда чорасизликдан тушкунликка тушиб қоламан – 2 балл.

В) Чорасиз вазиятда ечим излаш нотўғри, ҳаммасини шунчаки вақт ҳукмига қўйиб бериш даркор – 1 балл.

Г) Тўғрисини айтсам, бу туйғу мени тинимсиз изтиробга солади – 0 балл.

5. Агар бирор иш қўлимдан келмаслигини билсам...

А) Албатта, бажариб кўраман, балки эпларман – 3 балл.

Б) Одатда қўл силтаб кетаман, аммо баъзан ҳаракат қилиш учун ўзимда куч топа олишим мумкин – 2 балл

В) Агар кўзим етмаса, бошлаб нима ҳам қилдим – 1 балл.

6. Ҳар ишни 110% га бажаришга интиласизми?


А) Йўқ, аслида ҳар бир ишни билганимча бажараман – 3 балл.

Б) Баъзида ўзимга шундай талаблар қўйишим мумкин – 1 балл.

В) Ҳар доим ўзимга шундай талаб қўяман – 0 балл.

7. Доим ҳам атрофингиздагиларга қулай йўлни танлайсизми?

А) Тан оламан, биринчи навбатда ўзимга қулай бўлишини истайман – 3 балл.

Б) Одатда ўзимга қулайини танлайман, бироқ бу бошқаларга ноқулайлик туғдирмаслигига ҳаракат қиламан – 2 балл.

В) Кўпинча атрофдагиларга маъқул йўлни танлайман – 1 балл.

Г) Нимагадир бошқаларнинг манфаатларини ўзимникидан устун қўяман – 0 балл.

8. Рад жавобини беришга қийналасизми?

А) Кўнглим чопмаган ҳар қандай таклифни рад этишим мумкин – 3 балл.

Б) Рад этиб бўлмайдиган вазиятлар ҳам бўлиб туради, аммо одатда хоҳишимга қараб иш тутаман – 2 балл.

В) Таклифларни рад этишга қийналаман – 1 балл.

Г) Рад этишни умуман билмайман, доим бошқаларнинг хоҳишига қараб иш тутишга мажбур бўламан – 0 балл.

9. Сизни ҳеч ким севмайди...


А) Бўлмаган гап, атрофимдагилар доим менга гирдикапалак бўлишади – 3 балл.

Б) Баъзида ҳаёт шундай ўйлашга мажбур қилади, бироқ яқинларимга керак эканлигимни ҳис этиб тураман – 2 балл.

В) Атрофимдагилар билан кўп жанжаллашаман, балки шунга улар мени яхши кўришмас – 1 балл.

Г) Афсуски, шундай, одамларнинг меҳрига доим эҳтиёж сезаман – 0 балл.

10. Атрофдагиларга ҳаммадан яхши эканлигингнизни тез-тез исботлаб турасизми?

А) Йўқ, шундоқ ҳам ҳаммадан яхшилигимни билишади, бу исбот талаб қилмайдиган ҳолат – 3 балл.

Б) Гоҳида ҳаммадан яхши эканингни исботлашга тўғри келиб қолиши ҳам мумкин – 2 балл.

В) Албатта, бўлмаса иккинчи ўринга ўтиб қолиш ҳеч гап эмас – 1 балл.

Г) Биринчи навбатда энг зўр эканимни ўзимга исботлашим лозим, ундан кейин бошқаларни ишонтиришга ҳаракат қиламан – 0 балл.

11. Хушомадларга...

А) Жон дейман, ахир хушомадни ҳар кимга ҳам айтаверишмайди... – 3 балл.

Б) Ўринли бўлса, йўқ демайман – 2 балл.

В) Мақташганида уялиб кетаман – 1 балл.

Г) Сира ҳушим йўқ – 0 балл.

12. Омадингиз чопмаса, ўзингизни айбдор ҳис этасизми?

А) Доим ҳам омад кулиб боқавермаслигини яхши биламан, шу сабабли тушкунликка тушмайман – 3 балл.

Б) Йўқ, барини тақдирга йўйиб қўя қоламан – 2 балл.

В) Ҳа, кўпинча ўзимни айбдор ҳис этаман – 1 балл.

Г) Ҳатто айб менда эмаслигини тушуниб турсам ҳам, барибир, айбдорлик ҳисидан халос бўла олмайман – 0 балл

13. Охирги пайтларда кайфиятим...

А) Аъло даражада, бир гапириб ўн куладиган бўлиб қолганман – 3 балл.

Б) Яхши, уни туширмасликка ҳаракат қиляпман – 2 балл.

В) Тез-тез ўзгариб турибди – 1 балл.

Г) Жуда ёмон, ўзимни тушкун ҳис этяпман – 0 балл.

Энди тўплаган балларингизни ҳисоблаб чиқинг!

35-50 балл

Табриклаймиз! Сиз ўзини яхши кўрувчи кишилар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллагансиз. Ҳар қандай масалада ўзингизнинг фикрингизни айта олиш ва унга амал қилиш сиз учун жуда муҳим. Баъзида эса шу одатингиз туфайли ноқулай вазиятга тушиб қолишингиз ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам бу туйғу худбинликка айланиб кетмаслиги учун ўз устингизда ишланг.

15-35 балл

Агар ўзингизга танқидий назар билан боқишдан бироз четлансангиз, турли соҳаларда янгидан-янги қирраларингизни намоён этиш имкониятингиз ортади. Демак, ўзингизни танқид қилишга сарфлайдиган вақтингизни янги нарсаларни ўрганишга сарфласангиз, ҳаётда кўпроқ ютуққа эришасиз. Муҳими ўзингизга душман эмас, дўст бўлишни ўрганинг. Ўз кучингизга, қобилиятингизга ишонишни бошлаган заҳотингиз ҳаёт янада ёрқинлашади.

0-15 балл

Ўзингизга берган баҳонгиз анча паст бўлгани учун, устингизда ишлашни шу онданоқ бошланг. Доим бирор кўнгилсизлик юз беришини кутиб юрганингиз учун омад келганини баъзан пайқамай ҳам қоласиз. Хато қарор қабул қилганингиз учун эса анчагача ўзингизни кечиролмай юришингиз мумкин. Олдингизга аниқ мақсад қўйиб, қадамма-қадам унга интилишга ҳаракат қилинг. Бу ўткинчи дунёда ўзингизни севиб яшашни ўрганинг.

Камола тайёрлади
муваффақиятга, ўрганишга, гап, келмайди, вақтингизни, мажбур




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 159
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 118
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 137
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 117
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 122
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 0
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 1
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 2
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 144
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 174
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 242
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 307
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 108
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 134
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 168
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 248
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 213
  • Бўлимлар