«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 22:16
ЎЗO‘Z

Сочларни енгил жингалак қилишнинг 3 усули

23 дек, 00:25 30 375 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сочларни енгил жингалак қилишнинг 3 усули Бугунги кунда аёллар орасида нозик ва енгил жингалак сочлар жуда оммабоп бўлиб кетди. Шунинг учун улар сочни жингалак қилишнинг янги ва энг тезкор усулларини излашади. Мақоламизни ўқисангиз, шу усуллар тўғрисида билиб оласиз.

Биринчи усул

Жингалак сочларингизни ювиб, сал қуритинг ва укладка учун ишлатиладиган гель ёки спрей суриб яхшилаб қуритинг. Сочингиз устидан лак сепиб қотиринг ва лак қотгандан сўнг, бошингизни пастга эгиб бармоқларингиз билан таранг.

Иккинчи усул

Жингалак сочлардан кўра, тўғри сочларни сал ўраб енгил жингалак қилиш осон. Бунинг учун ювилган сочларни сал қуритиб мусс сурамиз ва яхшилаб қуритамиз. Плойка ёрдамида енгил ўраб чиқамиз ва лак билан маҳкамлаймиз. Охирида бармоқларингиз билан тараш эсингиздан чиқмасин.

Учинчи усул

Ҳўл сочларга бироз пенка сурамиз ва қуритмасдан ўраб, йиғиб қўямиз. Йиғилган ҳолида фен ёрдамида қуритамиз. Юқорида айтилганидек, бармоқлар ёрдамида тараймиз.

Бундай усулларни бир ҳафтада бир ёки икки мартадан кўп қўллаш оқибатида сочларингиз қуруқ ва мўрт бўлиб қолади. Укладкадан кейин эса, сочларингизни озиқлантирувчи ва намловчи ниқоблар ёрдамида соғлом ва чиройли ҳолга келтиришни унутманг.
оласиз, бўлиб, жуда, кўп, лак, излашади




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 81
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 238
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 142
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 235
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 361
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 9
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 60
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 35
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 77
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 71
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 132
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 92
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 90
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 175
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 66
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 126
  • Бўлимлар