«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 22:56
ЎЗO‘Z

Миржалол Қосимов: Гуруҳ фаворитимиз, гуруҳда 1-ўринни қўлга киритиш қўлимиздан келади

14 апр, 16:36 7 114 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миржалол Қосимов: Гуруҳ фаворитимиз, гуруҳда 1-ўринни қўлга киритиш қўлимиздан келади Малайзия пойтахти – Куала-Лумпур шаҳрида 14 апрель, сешанба куни Осиё қитъаси учун футбол бўйича Жаҳон Чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичига қуръа ташланди.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон термаси Баҳрайн, КХДР, Филиппин ва Яман терма жамалари билан бирга “H” гуруҳидан ўрин олган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ЎФФ матбуот хизматига қуръа якунлари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Қуръа натижаларидан қониқиш ҳосил қилдим. Биз нисбатан тенг кучли рақиблар йиғилган гуруҳдан жой олдик, шу сабабли қизиқарли ўйинлар гувоҳига айланишимиз мумкин. Асосий мақсадимиз – гуруҳда 1-ўринни қўлга киритиб, ЖЧ-2018 йўлидаги курашни давом эттириш. Гуруҳ фаворити эканлигимиздан келиб чиқиб, ушбу вазифани уддалаш қўлимиздан келади, деб ўйлайман”, – деди Миржалол Қосимов.

“Баҳрайн – кучли ва бизга яхши таниш жамоа. Биз бу жамоа имкониятларини ва у тахминан қандай ўйнашини биламиз. КХДР терма жамоаси билан ҳам бир неча бор тўп сурганмиз. Улар билан ўйнаш осон эмас, бироқ бу жамоани мағлуб этиш мумкин ва буни Австралияда бўлиб ўтган сўнгги Осиё Кубогида ҳам кўрсата олдик. Филиппин ва Яман ҳақида эса ҳозирча ҳеч нима дея олмайман, чунки Филиппин билан ҳеч дуч келмаганмиз, Яман 90-йилларда икки марта ўйнаганмиз”, – дея қўшимча қилди Миржалол Қосимов.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралашни Шимолий Кореяга қарши сафар ўйини билан бошлашига эътиборни қаратаркан, бош мураббий жумладан шундай деди: “Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлади. Бироқ исталган мусобақани ғалаба билан бошлаш муҳим аҳамиятга эга. Бизда иқтидорли футболчилардан таркиб топган яхши жамоа бор. Ўйлайманки, биз биринчи ўйиндаёқ 3 очко ишлай оламиз”, – деди Қосимов.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 113
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 142
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 71
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 54
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 238
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 25
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 332
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 113
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 21
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 77
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 142
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 313
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 65
  • Бўлимлар