Бугун ЎФФ анжуманлар залида Олий Лига янги мавсумига қуръа ташланди. Жамоа рақамлари уларнинг олдинги мавсумдаги эгаллаган ўринларидан келиб чиқиб, тақсимланди.
Янги мавсум тақвими олдинги мавсум тақвими билан бир хил тарзда тасдиқланди. Унга кўра, биринчи турда ўзаро ўйнайдиган клублар, иккинчи даврани ҳам ўзаро ўйин билан бошлашади.
Ўзбекистон Чемпионати янги мавсуми 1-тур ўйинлари 4-5 март кунларига белгиланди. Иккинчи тур ўйинлари эса, 10-11 март кунлари бўлиб ўтади. Олий Лига янги мавсуми 16-17 ноябрь кунлари якунланади.
Таъкидлаш жоиз, амалдаги Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг “Локомотив” ҳамда кумуш медал соҳиби Тошкентнинг “Бунёдкор” клублари худди олдинги мавсумдаги каби биринчи давранинг сўнгги турида, шунингдек, мавсумнинг сўнгги турида ўзаро ўйнайдилар. Олий Лига-2017. Тақвим