«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:58
ЎЗO‘Z

Истанбулда "Евросиё" туннели очилди

20 дек, 22:29 6 838 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Истанбулда "Евросиё" туннели очилди 20 декабрда Истанбулда Босфор кўрфази тагидан ўтувчи "Евросиё" туннели очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, бош вазир Бинали Йилдирим ҳамда кўплаб хорижий давлатлар етакчилари, бош вазирлари, вазирлари ва элчилари иштирок этди.

Туркия президенти тадбирдаги нутқида туннел Истанбулнинг Европа ва Осиё қисмини боғлашга қаратилганини айтди.

"Автомобиль туннелининг пойдевори Истанбулнинг Осиё қисмида қўйилди, уни эса Истанбулнинг Европа қисмида очмоқдамиз. Бу туннел очилиши муҳим воқеа ҳисобланади", деб айтди Эрдўған.

Унинг айтишича, туннелдан ўтиш учун тўлов йил охиригача 15 турк лирасини ташкил қилади. Туннел эвазига Истанбулнинг Казличешме ва Гозтепе туманлари ўртасидаги йўлга кетадиган вақт 90 дақиқадан 15 дақиқага камаяди.

Бу туннел сув остида бундай чуқурликда ўтказилган биринчи туннелдир. Уни қуриш бўйича ишлар Босфор остида 106 метр чуқурликда олиб борилган. Туннелнинг узунлиги 14,6 км ни ташкил қилади. Кўрфаз остидан туннелнинг 5,4 км лик қисми ўтган. Туннелнинг қурилишига 1,25 млрд доллар сарфланган.
ҳамда, эвазига, нутқида, Истанбулнинг, ўтказилган, ўртасидаги




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 51
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 85
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 238
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 293
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 125
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар