«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 14:06
ЎЗO‘Z

Самарқанд қуёш электр станциясини хитойликлар барпо этади

20 дек, 16:58 7 735 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқанд қуёш электр станциясини хитойликлар барпо этади Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида қуёш электр станциясини барпо этиш бўйича тендерда Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology компанияси ғолиб деб топилди. Ушбу компания Марказий Осиёдаги биринчи муқобил энергия станциясини қуриб беради. Бу ҳақда “Kun.uz” хабар бермоқда.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 июндаги “Самарқанд вилоятида қуввати 100МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора тадбирлар тўғрисида”ги 2183-сонли қарори ижроси доирасида ва идоралараро тендер кенгашининг 2016 йил 27 октябрдаги қарорига биноан Самарқанд вилоятида қурилаётган 100МВтли қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича асосий пудратчи деб “Zhuhai Singyes Green Building Technology Co., Ltd” компанияси белгиланди”, - дейилади хабарда.

Ушбу тендер 2014 йил октябрь ойида эълон қилинган эди. Уни қуриб, фойдаланишга топшириш учун 2 йил вақт талаб этилиши мумкин. Лойиҳани амалга ошириш бўйича консалтинг хизматини Германиянинг GOPA International Energy Consultant, Suntrace ва Renewables Academy фирмалари кўрсатади.

“Ўзбекэнерго” маълумотларига кўра, минтақадаги биринчи шундай электрстанция йилига 200 миллион кВт*соат электр энергияси ишлаб чиқариши керак. 275,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа Осиё тараққиёт банки ва Ўзбекистон реконструкция ва ривожланиш фондининг 110 млн долларлик кредитлари ҳамда “Ўзбекэнерго”нинг 55,8 млн доллар миқдоридаги ўз маблағи ҳисобидан молиялаштирилади.

Умуман, 2020 йилгача Ўзбекистонда учта қуёш электр станцияси барпо этилиши керак. Уларнинг жами қуввати 300 МВтни ташкил этади. Самарқанддан ташқари, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида ҳам шу каби станциялар қурилади.
ташқари, қарорига, йилгача, станциялар, кредитлари, соат




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 132
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 250
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 55
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Бўлимлар