«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:54
ЎЗO‘Z

Тошкентдаги бозорларда Янги йил ярмаркалари иш бошлади

19 дек, 21:35 8 571 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентдаги бозорларда Янги йил ярмаркалари иш бошлади “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларида байрамолди савдо ярмаркалари ташкил этилди. Янги йил дастурхони учун харид қилинадиган барча маҳсулотлар нақд пул ҳамда пластик карточкалар орқали сотилмоқда. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда.

Уюшма тизимидаги савдо-тайёрлов корхоналари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 80 дан ортиқ, жумладан, Тошкент шаҳридаги Авиасозлар, Наврўз, Фарҳод, Олой ва Сирғали деҳқон бозорларида байрамолди ярмаркасини ташкил этди.

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси вакили берган маълумотларга қараганда, кейинги ўн кун оралиғида пойтахт Тошкентдаги йирик бозорларда уч минг тонна атрофида картошка, қарийб 100 тонна гуруч, 370 тоннадан ортиқ пиёз сотилган. Шунингдек, 550 миллион сўмликдан зиёд мева-сабзавот, товуқ гўшти, сут, гўшт ва мева-сабзавот консервалари, қандолат маҳсулотлари, ёрмалар, балиқ ва балиқ консервалари арзон нархларда етказиб бериляпти.

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасидан маълум қилишларича, қиш-баҳор ойларида ички истеъмол бозорига босқичма-босқич етказиб бериш мақсадида Ўзбекистонда 660 минг тоннадан зиёд асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирага жамғарилган. Жумладан, уюшма тизимидаги савдо-тайёрлов корхоналари омборларига 100 минг тоннадан зиёд маҳсулот ғамланган. Қарийб 27 минг тонна картошка, 16 минг тонна пиёз, 12 минг 600 тонна сабзи, салкам 11 минг тонна мева, 5 минг тоннадан зиёд полиз, 22 минг тоннадан ортиқ гуруч ва дуккакли маҳсулотлар шулар сирасидандир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳар деҳқон бозорларини тартибга солиш, санитария ҳолатини яхшилаш, асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархини барқарор сақлашни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар режаси асосида ташкил этилган ушбу ярмаркалар 5 январга қадар давом этади.
ҳақда, барча, жамғарилган, миллион, консервалари, нархларда




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 542
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 508
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар