«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:20
ЎЗO‘Z

Қирғизистонда жамоат жойида сўкинганлар жаримага тортилади

19 дек, 17:48 7 343 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қирғизистонда жамоат жойида сўкинганлар жаримага тортилади Қирғизистон парламенти жамоат жойларидаги майда безорилик учун жазо турларини ўзгартирди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга киритилган ўзгартиришлар депутатлар томонидан маъқулланган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Унга кўра, жамоат жойларида сўкиниш, фуқароларга тегажонлик қилиш ва шу каби ҳаракатлар учун энг кам иш ҳақининг 15 бараваригача жарима ҳамда 8 соатлик жамоатчилик ишларига жалб қилиниш ёки 5 суткага маъмурий қамоққа олиниш кўзда тутилган.

Вояга етмаганлар томонидан амалга оширилган майда безорилик эса ота-онаси томонидан энг кам иш ҳақининг 10 бараваригача миқдорда жарима тўланишига сабаб бўлади.

Иш жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш ҳам юқоридаги жарима билан жазоланади.

Гиёҳванд ёки психотроп моддаларни, шунингдек спиртли ичимликларни кўчалар, стадионлар, боғлар, кўп қаватли уйлар ҳовлисида, барча турдаги жамоат транспортида ва бошқа жамоат жойларида истеъмол қилиш ёки бу ерларда маст ҳолда пайдо бўлиш энг кам иш ҳақининг 10 бараваригача маъмурий жарима ва 8 соатлик жамоат ишларига жалб этилишига сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, ўзгаришларга кўра, вояга етмаган шахсларни тиланчилик, спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш энг кам иш ҳақининг 50 дан 100 бараваригача жарима ҳамда 8 соатлик жамоат ишларига жалб этишга сабаб бўлади.

Парламент депутатларининг 111 таси ушбу ўзгартиришларни ёқлаб овоз беришган.
бўлиш, тегажонлик, пайдо, Қирғизистон, Қирғизистонда, сабаб




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 87
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 44
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 231
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар