«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 00:40
ЎЗO‘Z

Рамзан Қодиров Грознийда полициячиларга ҳужум қилган 4 нафар жиноятчи йўқ қилинганини билдирди

18 дек, 16:46 8 441 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рамзан Қодиров Грознийда полициячиларга ҳужум қилган 4 нафар жиноятчи йўқ қилинганини билдирди Грознийда 18 декабрь, якшанбага ўтар кечаси бир гуруҳ жиноятчилар йўқ қилинди. Бу ҳақда журналистларга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди, деб хабар беради «Дарё».

«Тунда Октябрь туманида қуролли кишилар гуруҳи полиция ходимига ҳужум уюштиргани ва автомашинасини эгаллаб олгани ҳақида маълумот олинди. Дарров ‘Қўлга олиш’ режаси жорий этилди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, улар бошқа полициячининг уйига киргани, бироқ тополмай, яширингани ҳақида хабар олинди.

Бироз вақтдан сўнг шаҳар чорраҳаларини қамал қилган полициячилар жиноятчилар автомобилини изига тушишга муваффақ бўлди. Машинани тўхтатишга уриниш чоғида жиноятчилар йўл-патруль хизмати ходимини уриб юборди ва ўт очиб, яширинишга ҳаракат қилди. Жавоб ўти билан уларнинг ҳаракатига чек қўйилди. Тўрт нафари ўлдирилди, икки нафари жароҳат билан касалхонага етказилди», — таъкидлади Қодиров.

Ҳодиса жойида тезкор гуруҳ ишламоқда, жиноятчилар шахси аниқланмоқда. Улар билан аёл киши ҳам бўлгани билдирилган.
билдирди, ‘Қўлга, қуролли, бироқ, аёл, ўлдирилди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 6
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 107
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 16
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 69
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 227
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 374
  • Сўнгги янгиликлар
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 6
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 107
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 16
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 45
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 69
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 47
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 120
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 45
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 200
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 87
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 189
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 68
  • Бўлимлар