«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 18:18
ЎЗO‘Z

2016 йилнинг энг хавфсиз машиналари аниқланди

17 дек, 15:23 9 342 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2016 йилнинг энг хавфсиз машиналари аниқланди Euro NCAP ташкилоти бир қанча енгил машиналарни тўқнашув тестидан ўтказди ва “ўз синфидаги энг яхшиси”ни аниқлади, деб ёзмоқда Carzone.uz сайти. Бу автомобиллар умумий рейтингда беш юлдузчага лойиқ топилди ва алоҳида синовларда юксак натижалар кўрсатди.

“Кичик кроссовер” категориясида совриндор Vokswagen Tiguan бўлди. Унда ўтирган ҳайдовчи ва катта ёшли йўловчиларнинг ҳимояси 96 фоиз, болаларники эса 84 фоизга баҳоланди. Euro NCAP экспертлари кузов структураси олд ва ёндан зарбаларга дош бергани ҳамда автотормозлаш тизими пухта ишлашини алоҳида қайд этишди. Хавфсизлик тизимининг ишлаши 68 фоизга баҳоланди.

“Кичик оилавий автомобил” категорияси бўйича Hyundai Ioniq гибрид хэтчбекига етадигани топилмади. Катта ёшли йўловчилар ҳимояси 91 фоиз, болаларники 80 фоиз, хавфсизлик тизими эса 82 фоиз деб баҳоланди. Автомобилни полосада тутиб юриш тизими диққатга сазоворлиги эслаб ўтилди.

“Катта оилавий автомобиль” категориясида Toyota Prius энг яхшиси деб топилди. Катталарнинг ҳимояси 92 фоиз, болаларники 82 фоиз. Хавфсизлик тизими баҳоси 85 фоиз. “Приус”нинг асос версиясида ҳам Toyota Safety Sense тизими ўрнатилган бўлиб, қарама-қарши тўқнашувларнинг олдини олади ва пиёдаларни ҳам сезади.

Бу йили Euro NCAP пиёдаларни “кўрадиган” автотормозлаш тизимига алоҳида эътибор бермоқда. Умуман, баҳолаш мезони янада қатъийлашганини айтиб ўтиш жоиз. Асосий баҳо автомобилнинг асос комплектациясига бериляпти. Хавфсизлик тизими билан тўла жиҳозланган версияси эса алоҳида баҳоланди.
билан, Toyota, кроссовер, машиналарни, энг, Prius




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 63
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 645
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 0
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 73
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 30
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 106
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 87
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 71
  • Бўлимлар