«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:38
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Бухородаги ўсиш суръатлари суст эканини танқид қилди

17 дек, 11:42 8 391 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Бухородаги ўсиш суръатлари суст эканини танқид қилди 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюриб халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, вилоят ҳокими Муҳиддин Турдиевич Эсонов вазифасидан озод этиб, ўрнига Ўктам Барноевни тайинлаган эди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёев вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлашда муайян камчиликларга йўл қўйилаётгани, ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида саноатнинг улуши мамлакатимиз бўйича эришилган марралардан анча орқада қолаётгани, қишлоқ хўжалигида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш бўйича белгиланган дастурлар ижроси етарли даражада таъминланмаётгани танқид қилди.

“Бухоро вилоятида юксак марраларни эгаллаш биз кўзлаган кўпгина марраларга эришишда, аввало, одамларни иш билан таъминлаш, даромадини ошириш, ишлаб чиқариш суръатларини ўстириш, бутун воҳа қиёфасини ўзгартиришда саноатнинг ривожи устувор ўрин эгаллайди” деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар вилоятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиши ва амалга ошириши зарурлигини таъкидлади.

“Олот, Қоракўл, Ромитан, Шофиркон туманларида терини қайта ишлашни йўлга қўйиш суст ҳолатда, шўрланган экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун зарур шароитлар яратиш, касаначилик, паррандачилик, ҳунармандликни ривожлантириш бўйича ишлар бугунги талабга жавоб бермайди”, дейди Президент.

Мажлисда бундай вазифаларни амалга ошириш учун ҳар томонлама чуқур ўйланган, Бухоро вилоятининг шароити ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурлиги қайд этилди. Мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
ҳокими, давлат, касаначилик, йўл, аниқ, Кенгашининг




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 73
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 535
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 485
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар