«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:52
ЎЗO‘Z

Рустам Азимов Молия вазирлигидан кетди

15 дек, 12:45 12 426 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рустам Азимов Молия вазирлигидан кетди Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Рустам Содиқович Азимов ўз лавозимини тарк этган. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар берди.

Унинг ўрнини шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган, «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки Кенгаши раиси Ходжаев Ботир Асадиллаевич эгаллаган.

Ботир Ходжаев 1956 йилда Тошкентда туғилган, 1979 йилда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини тамомлаган.

Ботир Ходжаев 1992—1994 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, 1994—1996 йилларда — Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари сифатида фаолият юритган.

У 1996–1997 йилларда Давлат мулк қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 1997–1998 йилларда — Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Макроиқтисодий ривожланиш таҳлили ва стратегияси бўлими бошлиғи, 1998–2000 йилларда — Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифаларида меҳнат қилган.

2000-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. 2002–2004 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, 2004–2005 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири, 2005–2006 йилларда Ўзбекистон Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси бўлган.

2006 йилнинг 11 апрелидан 2009 йилнинг 9 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири бўлган. 2009 йилдан 2011 йилгача Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари. 2011 йилнинг 1 ноябридан эса Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари — Макроиқтисодий параметрлар, молия-валюта баланси ва Республика инвестиция дастурлари масалалари бўйича Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари.

«Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорлик жамиятининг бошқарувчилар кенгаши аъзоси.

Айни вақтда Рустам Азимовнинг кейинги фаолияти ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Рустам Азимов 1991-1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарув раиси сифатида ишлаган. У 1998-2000 йилларда биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Молия вазири бўлган.
2000 йилда — Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири, 2000-2003 йилларда — Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — Макроиқтисодиёт ва статистика вазири, 2003-2005 йилларда — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири, 2005-2008 йилларда— Ўзбекистон Республикаси Молия вазири. 2008 йилнинг 22 ноябридан — Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари — Молия вазири, макроиқтисодий ривожлантириш мажмуаси раҳбари.
марта, Ташқи, ҳокимининг, фаолият, банк, 1979




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар