«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:47
ЎЗO‘Z

Россия ўз Грин-картасини таклиф қилмоқда

14 дек, 13:38 7 941 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия ўз Грин-картасини таклиф қилмоқда Ленинград вилояти Қонунчилик кенгаши депутатлари Россия Давлат Думасига янги қонунчилик лойиҳасини тақдим этмоқчи. Ушбу янги қонунчилик лойиҳаси махсус лотереяни ютиб олган чет эл фуқароларига Россияда яшаш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутади, деб хабар қилмоқда Sputnik нашри.

Хабарга мувофиқ, Ленинград вилояти Қонунчилик кенгаши депутатлари "Россия Федерациясидаги чет эллик фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритиш таклифи билан чиқишган.

Янги лойиҳа эслатмасида ушбу лотерея чет элликларнинг ихтиёрий равишда Россияга кўчиб келишга қаратилган чора-тадбирлар тизимини белгилайди, дейилган.

Россия Грин-картаси ғолиби худди АҚШ Грин-картаси ғолиби сингари каби компьютер ёрдамида аниқланиши таъкидланмоқда. Лотерея ғолибига эса Россияда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат тақдим этилади.

Лойиҳа муаллифларига кўра, лотерея ўйинида Россия Федерал ҳукумати томонидан тасдиқланган мамлакатлар аҳолилари иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Депутатларнинг айтишича, ушбу рўйхатдан эмиграция даражаси ўта паст бўлган давлатлар ўрин олиши мумкин.

Ташаббус муаллифлари лотерея ўйинларини мутлақо бепул ташкил этишни таклиф қилишмоқда.
ҳуқуқига, равишда, билан, ютиб, иштирок, эмиграция




Мавзуга оид янгиликлар
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 165
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 843
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар