«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:41
ЎЗO‘Z

Камбағаллик одамни нодонлаштиради

13 дек, 22:38 14 455 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Камбағаллик одамни нодонлаштиради Янги тадқиқот натижасига кўра, ойликдан ойликкача яшаш инсоннинг ақлий салоҳиятини пасайтирар экан. Тўрт йил давомида олимлар ишсизлик ва оғир моддий қийинчиликлар одамларнинг ақлий қобилиятига қандай таъсир кўрсатишини ўрганди. Journal of Applied Psychology журналида чоп этилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, узоқ вақт иқтисодий қийин шароитда яшаш IQ даражасининг сезиларли пасайишига олиб келади.

Тажриба иштирокчиларини кузатиш жараёнида олимлар оғир ҳаётий вазият инсонда бечоралик менталитети шаклланишига олиб келишини аниқлашди. Кун кўриш учун доим восита излаш ижодий ва таҳлилий қобилиятларни ўтмаслаштиради, шунингдек, кўп бемаъни ва хато қарорлар қабул қилишга олиб келади.

“Камбағаллик инсонда IQ даражасининг 13-14 та пунктни тортиб олади. Кескин уйқу етишмовчилиги ва алкоголизм ҳолатларида ҳам шунга ўхшаш таъсир кузатилади. Бечораҳол одамнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Энг оддий эхтиёжларни қондириш учун кундан-кунга кўпроқ куч сарфлашга тўғри келади. Сиз доимий стрессда яшайсиз, эътиборсиз ва жиззаки бўлиб борасиз. Бу мия ишлаши учун яхши шароит эмас”, – дейди тадқиқотда қатнашган принстонлик психолог Элдор Шариф.

Қашшоқлик одамни калтафаҳмлаштиради, демак унинг қийин вазиятдан қутулиш имкониятлари янада қисқаради. Инсонга эса бу тубан доирада умрбод қолиб кетиш хавф солади.

Ночор одамга қандай кўмак бериш мумкин? Баъзи молиячилар шартсиз даромад усулини қўллаш орқали вазиятни яхши томонга ўзгартириш мумкин деб ҳисоблашади. Қатор мамлакатлар, хусусан, Канада, Финляндияда шартсиз даромад усулини татбиқ этиш йўлга қўйиш бошланган.

Манба: Ayol.uz
Applied, пунктни, Энг, Қашшоқлик, Канада, демак




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 96
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 260
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 171
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 383
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар