«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:43
ЎЗO‘Z

Ёш шахматчиларимиз жаҳон чемпионатида саккизта медалга сазовор бўлди

13 дек, 15:27 6 396 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёш шахматчиларимиз жаҳон чемпионатида саккизта медалга сазовор бўлди Россиянинг Сочи шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ёш шахматчилар муваффақиятли иштирок этишаётгани ҳақида хабар бергандик. Улар мазкур чемпионатда 3 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритдилар.

Жаҳон чемпионати доирасида ташкил этилган блиц – тезкор шахмат мусобақасида медалларга сазовор бўлган Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоевлар стандарт шахмат бўйича баҳсларда ҳам совриндорлар қаторидан жой олдилар.

Нодирбек Абдусатторов ўн уч ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда тўққиз партиянинг биронтасида мағлубиятга учрамади ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Нодирбек Ёқуббоев эса ўн беш ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда тўққиз имкониятдан етти очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллади.

Етти ёшгача қизлар ўртасидаги баҳсларда Афрўза Ҳамдамова 7,5 очко билан олтин, Одина Олимова 6,5 очко билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Шу ёшдаги ўғил болалар ўртасида Ҳумоюн Бегмуродов тўққиз партиянинг еттитасида ғалаба қозониб, учинчи ўринни эгаллади.

Ўн бир ёшгача ўғил болалар ўртасида Жавоҳир Синдоров тўққиз имкониятдан етти очко жамғариб, кумуш медал билан тақдирланди.
ўринни, очко, ўн, бўлди, Ёқуббоев, саккизта




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 96
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 146
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 235
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 480
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар