«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:54
ЎЗO‘Z

Олий Мажлис Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси 13 декабрь куни чақирилади

12 дек, 14:02 7 618 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий Мажлис Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси 13 декабрь куни чақирилади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси 2016 йил 13 декабрь куни эрталаб соат 10.00да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади. Бу ҳақда Kun.uz хабар берган.

Бу ҳақда 10 декабрь куни ўтказилган Олий Мажлис Сенати Кенгаши йиғилишида қарор қабул қилинган.

Сенат ялпи мажлисининг муҳокамасига аҳоли турмуш даражасини янада оширишни ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришни, иқтисодиёт ўсишининг юқори ва барқарор суръатларини таъминлашни, аҳолини иш билан таъминлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг буджетлари ҳамда солиқ ва буджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги, шунингдек 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисидаги масалаларни киритиш режалаштирилмоқда.

Сенат ялпи мажлисининг кун тартибига мамлакат сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини босқичма-босқич ислоҳ қилишга ҳамда эркинлаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари киритилмоқда. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Солиқ ва буджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатларига тааллуқли бўлган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилади.

Олий Мажлис Сенати қўмиталарининг ҳамда девонининг саккизинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишларини мувофиқлаштириб туриш учун Кенгаш томонидан тегишли ишчи гуруҳ тузилган.
очилади, Кенгаши, муносабати, девонининг, йилга, Давлат




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар