«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 23:25
ЎЗO‘Z

Рустам Азимов Ўзбекистоннинг янги Бош вазири бўлишга асосий номзод

09 дек, 12:52 12 230 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рустам Азимов Ўзбекистоннинг янги Бош вазири бўлишга асосий номзод Ўзбекистоннинг янги бош вазири ким бўлиши ҳақидаги сўровномада Кун.уз сайти ўқувчилари ўз тахминларини билдиришган. Сайтнинг телеграмдаги каналида ташкил қилинган сўровномада 5721 киши иштирок этди дейилади.

Уларнинг аксар қисми Ўзбекистон ҳукуматининг янги раҳбари сифатида Молия вазири, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимовни кўришмоқда. Ушбу эҳтимолий номзод вариантини 3 мингдан ортиқ киши (60 фоиз) танлаган.

Кўрсатилган эҳтимолий номзодларнинг ҳеч бирини янги бош вазир сифатида кўрмаётганлар сони 629 нафар (11 фоиз). Улар "Бошқа номзод" вариантини белгилашган.

Айни вақтда Ўзбекистон ТИВ раҳбари бўлган Абдулазиз Комилов ҳам қолган номзодлар орасида нисбатан устунликка эга бўлган: 565 киши (10 фоиз).

Бош вазир ўринбосарлари Абдулла Арипов 8 фоиз (456 киши), Адҳам Икромов 3 фоиз (173 киши), Розуқулов Улуғбек 3 фоиз (163 киши), Ғуломжон Иброҳимов 3 фоиз (161 киши) ва Ботир Зокиров 2 фоиз (131 киши) жуда кам имкониятга эга деб ҳисобланган.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистоннинг навбатдаги бош вазири ҳам парламентда кўп депутатлик ўрнига эга бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакили бўлади. Айни вақтда бу партия Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев ҳисобланади.
сўровномада, бўлишга, тахминларини, устунликка, Ўзбекистоннинг, ҳаракати




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 254
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 0
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 81
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 206
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Бўлимлар