«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:38
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев қонунлар ижроси назорат қилинмаганини танқид қилди

08 дек, 12:58 7 491 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев қонунлар ижроси назорат қилинмаганини танқид қилди Хабарингиз бор, шу йил 25 сентябрда Бош вазирнинг Виртуал қабулхонаси иш бошлаган эди. Шу кунгача бу қабулхонага 218 мингдан ортиқ шикоятлар, таклифлар, аризалар келиб тушган. Уларнинг 59 фоизи ҳал этилган бўлса, яна 41 фоизи кўриб чиқилмоқда.

Қабулхонага келиб тушган мурожаатлар орқали ҳаётимиздаги кўплаб муаммолар ошкор этилди. Буни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қиллинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги чиқиши вақтида таъкидлаб ўтди.

Халқимиз томонидан йўлланган мурожаатлар ва талаблар қонуний ва адолатли эканлигини эътироф этган Шавкат Мирзиёев бу борада қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг ижроси назорат қилинмаганлигини танқид қилди.

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни аввало барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда, халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари тушунчаларини асло бир-биридан ажратиб бўлмаслигини таъкидлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кириб келаётган 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.
ижроси, билан, дейди, этган, бир, қонунлар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар