«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:08
ЎЗO‘Z

Энди жамоат жойларида чеккан ва спиртли ичимлик ичган фуқаролар жаримага тортилади

07 дек, 10:50 9 738 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди жамоат жойларида чеккан ва спиртли ичимлик ичган фуқаролар жаримага тортилади Келаси йилнинг баҳор ойидан бошлаб, Ўзбекистондаги жамоат жойларида тамаки маҳсулотлари чекиш ва спиртли ичимликларни ичиш тақиқланганидан огоҳлантирувчи огоҳлантирувчи белгилар пайдо бўлади. Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ёки хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Ҳужжат 2017 йил март ойидан бошлаб кучга киради. Низомнинг тўлиқ матни www.Lex.uz сайтида жойлаштирилган, деб ёзди "Кун.uz" нашри.

Унга кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи ёки бино ёхуд объектлардан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахслар томонидан мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади.

Спиртли ичимлик истеъмол қилиш тақиқланганидан огоҳлантирувчи белги иш жойларида, кўчалар, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғларида ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб сотишга қилишга рухсат этилмаган савдо ва умумий овқатланиш объектларида (тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналар ҳамда маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно) барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилиши лозим.

Унда алоҳида қайд этилишича, бу белгилар ҳаво кемаларидан бошқа барча жамоат транспортларида ўрнатилади.

Тамаки маҳсулоти истеъмол қилиш мумкин эмаслигидан огоҳлантирувчи белги иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар бундан мустасно) барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилиши лозим.

Бу белги маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш белгиланмаган жойларда), шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек йўналишли ва йўналишсиз таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилади.

Тамаки маҳсулоти учун махсус ажратилган жой ҳақида ахборот берувчи белги тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойда (хонада) жойлаштирилади. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи ёки бино ёхуд объектлардан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ташкил этилиши мумкин.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли тақиқланганидан огоҳлантирувчи матнли белгиларда, шунингдек, ушбу қоидабузарлик учун қўлланиладиган жарима миқдори ва жаримага асос бўладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик банди келтирилади.

Шунга кўра, ушбу Низом талабларини бузган шахсларга нисбатан маъмурий жазо сифатида жарима миқдори ҳам тасдиқланган.

Эндиликда, алкоголь маҳсулоти истеъмол қилиш тақиқланган жойда бундан маҳсулотни истеъмол қилган шахсга биринчи мартасида энг кам ойлик иш ҳақининг ½ миқдорида, иккинчи мартасида энг кам ойлик иш ҳақининг ½ миқдорида жарима ёки 15 кунга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилишига олиб келиши мумкин.

Тамаки маҳсулоти истеъмоли тақиқланганлиги қоидасига амал қилмаган шахсга энг кам ойлик иш ҳақининг 1/3 миқдорида жарима солиш жазоси қўлланилади.
хона, маҳсулотини, иккинчи, қуйиш, ичимлик, тамаки




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар