«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 07:06
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь ойида Грузия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

06 дек, 22:09 6 077 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь ойида Грузия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2017 йилнинг 21-24 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Грузия термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур учрашув 2017 йилнинг 23 январь куни бўлиб ўтади. Бўлажак ўйин Ўзбекистон терма жамоаси учун ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Арманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Қайд этиш керакки, Грузия терма жамоаси Европа қитъасидан ЖЧ–2018 саралаш босқичи “D” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, 2 очко билан 6 та жамоа орасида 5-ўринда бормоқда.

Самвел Бабаян мураббийлиги остидаги терма жамоа ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи ўйинларини 2017 йилнинг 23 март куни Сурияга қарши сафардаги ўйин билан давом эттиради.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан сўнг 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Гуруҳ пешқадами Эрон ҳисобида 11 очко, иккинчи ўринда бораётган Жанубий Кореяда 10 очко мавжуд.
қитъасидан, хабар, учрашуви, Сурияга, ЎФФ, ҳисобида




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 108
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 50
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 57
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 111
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 260
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 097
  • Сўнгги янгиликлар
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 0
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 2
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 95
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 264
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 132
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 108
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 62
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 50
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 57
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 61
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 235
  • Бўлимлар