Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг янги сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевга табрикнома йўллади, деб ёзмоқда Газета.uz сайти.
Мактубда Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларнинг юқори даражаси, шунингдек, келгусида сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар йўналишларда ўрнатилган сермаҳсул ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тарафдори экани қайд этилади.