«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:43
ЎЗO‘Z

Ўзи боғичланувчи Nike кроссовкалари сотила бошланди

01 дек, 22:39 5 484 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзи боғичланувчи Nike кроссовкалари сотила бошланди Nike компаниясининг Нью-Йоркдаги етакчи дўконлари (Nike SoHo ва NIKE+ ClubHouse) ўзи боғичланувчи HyperAdapt 1.0 кроссовкаларини сотишни бошлади. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Бугунда кроссовкаларни олдиндан ёзилиб қўйганларгина сотиб олишлари мумкин. 20 декабрдан кроссовкаларни Чикаго, Лос-Анжелес ва Сан-Францискодаги дўконлардан сотиб олиш мумкин бўлади. Кроссовкани шунингдек смартфонлар учун NIKE+ дастури орқали сотиб олиш ҳам мумкин.

Ушбу антиқа пойабзалнинг илк соҳибларидан бири актёр Майкл Бакари Жордан бўлди ва у пойабзал қутисини очиш видеосини фейсбукда чоп этди.

Кроссовканинг нархи 720 долларни ташкил қилади. Ушбу пойабзал бошқа давлатларда қачон савдога чиқиши ҳозирча маълум қилинмаган.

Автоматик боғичланувчи HyperAdapt 1.0 кроссовкаларининг ишлаб чиқарилиши бошланиши ҳақида 2016 йил март ойида эълон қилинганди. Кроссовканинг прототипи ўтган йил охирида намойиш қилинган ва ушбу кроссовканинг яратилишига сабаб бўлган "Келажакка қайтиш" фильмидаги бош қаҳрамон ролини ижро этган актёр Майкл Ж.Фоксга совға қилинган. Ушбу фильмда актёр ижросидаги бош қаҳрамон Марти Макфлай шундай кроссовкаларни 2015 йилга тушиб қолганда топиб олади.


ёзмоқда, сабаб, 2016, ёзилиб, ҳақда, ҳозирча




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 0
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 0
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 0
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 436
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар