«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 22 2021, 23:27
ЎЗO‘Z

Бой бўлишнинг 7 сири

01 дек, 10:13 5 679 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бой бўлишнинг 7 сири Тез ва осонгина бойиб кетишни ким ҳам истамайди дейсиз. Пулга бахтни сотиб олиш мумкин эмасдир, лекин рўзғори тўкис, фарзандлари ва яқинлари ҳеч бир нарсага муҳтож бўлмай яшаётган инсонлар ўзини бахтсиз санамаслиги аниқ. Шу сабабдан бадавлат бўлишга ёрдам берадиган айрим тавсиялар билан бўлишмоқчимиз!

1. Омадга ишонинг! Фикрлар моддийлашуви бор гап, «Мен бахтлиман, ҳеч кимдан кам жойим йўқ. ҳеч бир нарсага муҳтож эмасман» деб ўйлашни канда қилманг. Негаки, бир кун келиб, улар, албатта, ҳақиқатга айланади.

2. Эҳтиёжларингизни қондиришдан ортиб қолган пулни бирор бир фойда келтирадиган жабҳага йўналтиринг. Масалан, бирор бир кўчмас мулк сотиб олинг. Ундан тўғри ва унумли фойдаланиш натижасида қўшимча маблағ топишингиз, шубҳасиз.

3. Барча банкларда турли фоизли омонат кассалари мавжуд бўлиб, улардан ўзингизга маъқулини танлаб, оз миқдорда бўлса-да пул қўйинг. Ойма-ой пулингиз миқдорининг кўпайиб бориши сизни қувонтиради.

4. Иқтисод қилиш ҳам бир санъат! Харид қилишингиз керакми, қўлингизда, албатта, фақатгина зарур маҳсулотлар рўйхати бўлсин. Кераксиз, уйнинг бир бурчагида чанг босиб ётадиган буюмларни сотиб олишдан тийилинг. Унга сарфланган маблағни бошқа бир фойдали томонга йўналтириш мумкин.

5. Ишингизни сидқидилдан бажаринг. Меҳнаткаш ходим ҳаммага керак. Бу хизмат пиллапояларидан кўтарилиш билан бирга ойлик маошингизнинг ошишига хизмат қилади. Кўнглингизга яқин бўлмаган ишда фаолият юритиб, катта маош олсангиз ҳам, бу пуллар сизни қувонтира олмаслиги мумкин.

6. Тадбиркорлик билан шуғулланиб кўринг. Тўғри, бу қийин иш, лекин уни уддалай оласиз. Бунинг учун бироз билим ва бошқариш қобилияти зарур бўлади. Тажрибаси бор ва ишончли инсонлардан маслаҳат олиш зарар қилмайди.

7. Турли қинғир ва ноқонуний йўллар билан пул топишга қизиқа кўрманг! Бундай ишларнинг охири вой бўлади. Лоторея ўйинлари ҳам ҳар доим кутилган натижани беравермайди, шуни ҳам унутманг.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Келажакда фарзандларингизга бадавлат бўлишда ёрдам берадиган тарбиянинг 6 сири 03 июл, 16:39
  • Депрессиядан қандай қилиб қутилиш мумкин? 13 дек, 06:00
  • Инсонларни сиз томонга оғдиришнинг оддий усули 16 авг, 22:39
  • Бойиб кетишни хоҳлаганлар учун маслаҳатлар 22 сен, 12:46
  • Юқори марраларни забт этишнинг 7 та сири 19 янв, 19:52
  • “Қора кун”га деб пул йиғса нима бўлади? 31 июл, 22:18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Юнусободда йўлнинг музлагани сабаб 6 та автомобиль олдинма-кетин тўқнашиб кетди 22 янв, 22:45 0
  • Ўзбекистонга кунига 1000 бош қорамол яширин йўл билан киритилади 22 янв, 22:36 0
  • Байден Оқ уйдаги столидан Трамп фойдаланган қизил тугмани олдириб ташлади 22 янв, 22:05 0
  • Юқори қон босимининг хавфли аломатлари 22 янв, 21:27 0
  • Шавкат Мирзиёев Бухоронинг «Низомий» маҳалласида қурилган янги уйларни бориб кўрди 22 янв, 20:53 78
  • Жаҳонгир Отажонов Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, Ўзбекистондаги энг қолоқ туман ҳокимлиги лавозимини сўради 22 янв, 20:17 834
  • 500 дан зиёд корхона раҳбарлари ва бухгалтерларига ўзгаришлар тушунтирилди 22 янв, 19:53 141
  • Ходимларнинг салкам 260 млн. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди 22 янв, 19:30 166
  • Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди 22 янв, 19:00 255
  • «Америка овози»да «тозалаш» ишлари бошланди 22 янв, 18:30 746
  • Ўсмир ғайриоддий йўл билан супермаркетдан 1 миллион доллар ўмарди 22 янв, 18:00 781
  • LG смартфонлар бозоридан кетмоқда 22 янв, 17:30 342
  • Бўлимлар