«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 21:45
ЎЗO‘Z

Шов-шув: инсон эмбриологиясининг 3D-харитаси яратилди

01 дек, 01:00 9 206 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шов-шув: инсон эмбриологиясининг 3D-харитаси яратилди Амстердам университети олимлари янги ҳаётнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини кўриш имконини берувчи лойиҳа устидаги ишларини якунлашди. Бу дунёдаги илк интерфаол эмбриология 3D-харитаси ёрдамида амалга оширилади.

Атлас устида 75 киши ишлаган бўлиб, улар 15 мингдан ортиқ тўқима ва аъзоларни таҳлилдан ўтказишди. Барча намуналар Карнеги университети мутахассислари томонидан тақдим этилган. Натижада 0-60 кунлик ёшдаги 14 турли модель яратилди.

Олинган харита ёрдамида эмбрионда турли генетик касалликларнинг ривожланишини кузатиш мумкин. Лойиҳа иштирокчиларидан бири бўлган Бернадетт де Баккернинг сўзларига кўра, олимлар инсоннинг дунёга келишидан кўра Ой ҳақида кўпроқ маълумотга эгалар. “Ҳаттоки кўплаб замонавий китобларда 1930 йилларда олинган маълумотлар асосида қилинган эмбрион тасвирлари ишлатилади. Янги қўлланмалар эски иллюстрациялар билан чиқиб, фақатгина янги матнли маълумот қўшилади. Илмий адабиётда инсоннинг ривожланиши аксарият ҳолларда сичқон ёки жўжанинг ривожи билан ўхшатилиб ҳикоя қилинади. Бу эса ҳақиқатга мос келмайди”, - деди олим.

Янги илмий қўлланма эркин фойдаланишга чиқарилди. Бунда барча истовчи харита тузилмаси билан танишиб чиқиб, тақдим этилган видеони ҳам томоша қилиши мумкин. Атлас ёрдамида инсоннинг турли аъзолари ва тизимлари қандай пайдо бўлишига ойдинлик киритилган.
олимлари, бўлишига, келмайди, Илмий, илмий, матнли




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 42
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 92
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 59
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 33
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 75
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 81
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар