«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 10 2020, 06:32
ЎЗO‘Z

Cўм ва Долларжон: Уларнинг тақдири нима бўлади? (мутахассис фикри)

30 ноя, 22:24 7 598 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Cўм ва Долларжон: Уларнинг тақдири нима бўлади? (мутахассис фикри) Ўзбекистонда мамлакат Президентининг «Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Mазкур ҳужжат ўз ичига нималарни олиши ва унинг тасдиқланиши мамлакатда қандай ўзгаришларга олиб келиши борасида мухбир фикри билан танишинг.

Эълон қилинган ҳужжат – мамлакатдаги валюта чекловларини олиб ташлаш бўйича босқичли ислоҳотлар лойиҳаси ёки илмий тил билан айтганда, валюта курсини либераллаштиришдир.

Олдинга қўйилган асосий вазифа – жозибали инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳити яратиш. Оддий тил билан айтсак, республика ҳукумати хусусий инвестициялар ва хориж капиталини жалб этиш тарафдори.

Бунинг учун валюта алмаштиришни соддалаштириш ва молия бозоридаги чеклов чораларини бекор қилиш лозим. Бугунги кунда сўмни хориж валютасига алмаштириш борасидаги ортиқча операциялар бизнес, туристлар ва оддий аҳоли учун тўсиқ бўлмоқда.

Валюта нима бўлади?

Миллий валюта курси бозор механизмлари асосида аниқланади. Шу вақтгача сўм курси асосан мамлакат ҳукумати томонидан белгиланарди. Валютани эркин алмаштиришга рухсат берилади ва кўплаб чеклов чоралари бекор қилинади.

10 минг долларгача бўлган маблағни мамлакатга бемалол олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш мумкин бўлади, бунда 2000 долларгача маблағни декларацияга ёзиш шарт бўлмайди. Шунингдек, пластик карталар ёрдамида товарлар учун хорижий валютада ҳақ тўлашга рухсат берилади.

Бу янгилик хориж валютасида маош оладиганлар ва чет элга, масалан AliExpressга маҳсулот учун буюртма берадиганларга қулай бўлади. Нақд хориж валютасида эса савдо қилинмайди. Бизнес учун нима беради? Валюта алмаштиришга қўйилган чекловлар олиб ташланади. Қонун хусусий тадбиркорларга товарлар ва хизматлар импорти учун юридик шахс ташкил этмасдан тўлов қилишга рухсат беради.

Бундан ташқари, экспортчи ва импортчилар ички бозорда валютага эга бўлиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Хориж фирмалари учун улкан имкониятлар очилади — Ўзбекистон норезидентлари мамлакат банкларида ўз ҳисоб рақамларини очишлари мумкин бўлади ва маблағларидан эркин фойдаланишлари мумкин бўлади.

Давлат тўловлари ва солиқлар сўмда тўланади. Валютада олинган даромад ва дивидендларни эса валютада тўлаш мумкин бўлади. Бошланиши осон бўлмайди Дастлабки вақтда бирданига ҳаммаси яхши бўлиб кетишини кутиш керакмас, дейди Ломоносов номидаги МДУ иқтисодиёт факултетининг макроиқтисодий сиёсат ва стратегик бошқарув кафедраси доценти Олег Буклемишев. Унинг фикрича, Россиянинг бундан йигирма беш илгариги тажрибаси вазият ҳақида кенг тушунча беради.

«Агар собиқ совет республикалари тажрибасига назар соладиган бўлсак, дастлаб бу ижобий натижалар келтирмаган, лекин вақт ўтиши билан, бизнеснинг ривожланиши ва меъёрий бошқарув тизими ўрнатилиши сабабли валюта курсини либераллаштириш ижобий натижасини берди».

Экспертнинг фикрига кўра, дастлабки пайтда сўм курси тушади, хусусий савдо ва экспорт ҳажми ошади. «Одатда, бундай чоралардан кейин миллий валюта курси тушади, девальвация содир бўлади. Бу нархлар тафовутидан фойдаланувчи турли ўйинчиларни ўзига жалб этади. Вужудга келган вазиятдан хом ашё экспортчилари фойдаланишга ҳаракат қилишади, бозорга эса жисмоний шахслар кириб келишади», — деди эксперт.

Умуман олганда, ҳукуматнинг эҳтиёткорлиги ва валютани либераллаштириш масаласини халқ муҳокамасига қўйиши республика раҳбарият барча жиҳатларни ҳисобга олганини ва аввало аҳолини мазкур қадамга тайёрлашга қарор қилганини кўрсатади. Умуман, ҳужжат ҳам ҳозирча умумий характерга эга — ҳар бир модданинг аниқ амалга оширилиш муддатлари келтирилмаган, портал фойдаланувчилари изоҳ берганларидек, у ҳозирча умумий характерга эга. Лекин қонун лойиҳаси жамоатчилик эътиборига ҳавола этилгани – янги ҳукумат ислоҳотларни давом эттириш йўлидан боришини билдиради.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Сўмнинг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилади 23 окт, 16:14
  • Марказий банк валюта курслари бўйича муҳим маълумотни эълон қилди 10 окт, 23:15
  • Ўзбекистонда валюта бозорини янада эркинлаштириш режалаштирилмоқда 04 янв, 14:50
  • Энди нима бўлади? Марказий банк долларнинг кескин ошиб кетишига изоҳ берди 05 сен, 12:25
  • Марказий банк валюта бозори тез орада либерализация қилинишини билдирди 09 июл, 16:08
  • Озарбайжон пойтахтида валюта сотиш тўхтатиб қўйилди 22 фев, 16:23
  • Сўнгги янгиликлар
  • Назорат учрашуви. Ўзбекистон МТЖ - "Сўғдиёна" 5:2 10 авг, 00:09 197
  • Остон Ўрунов нима учун бугун ўйнамаяпти? "Спартак" бош мураббийи жавоб берди 10 авг, 00:05 474
  • Ўзбекистонда коронавирус ҳолати бўйича маълумот берилди 09 авг, 23:58 391
  • Россиядан поездда олиб келинган фуқаролар Намангандаги карантин зонасига жойлаштирилди 09 авг, 23:39 205
  • Ўзбекистондаги кескин карантин мақсадга мувофиқми? Россиялик мутахассис жавоб берди 09 авг, 23:15 450
  • Беларусда президент сайловлари тугади: exit poll маълумотлари пайдо бўлди 09 авг, 23:08 931
  • Кашпировский Путиндан россияликларни коронавирусга қарши эмлатмасликни сўради 09 авг, 22:45 1 885
  • Шифокор коронавирус билан SFTS вируси хавфини таққослади 09 авг, 22:21 826
  • Антитана йўқоладими? Вирусни қайта юқтириш мумкинми? 09 авг, 21:55 494
  • Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган деб топилди 09 авг, 21:32 1 212
  • АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллиондан ошди 09 авг, 21:08 429
  • +267: Янги ҳолатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда 09 авг, 20:45 1 053
  • Бўлимлар