«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:30
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов: Бундай шармандалик учун мухлислардан кечирим сўрайман

18 мар, 11:19 5 975 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов: Бундай шармандалик учун мухлислардан кечирим сўрайман Доҳа, 17 март – “Ал-Садд” ва “Локомотив” ўртасида кечган, аянчли ўйин ўз ниҳоясига етгач, Вадим Абрамов матбуот анжуманига тушкун кайфиятда кириб келди. Ўйин ҳақидаги таассуротлар борасида сўралганда, “бундай ҳунук ўйин бўйича тафсилотим йўқ, бевосита саволларга ўтсак бўлади”, – дея жавоб қайтарди Абрамов.

- “Жамоангиз билан нима содир бўлди, учрашувни анча тетик бошлаган эдингиз”, – дея савол билан юзланди “beIN Sports” мухбири.

- “Ўйин бундай тус олишини тушимда ҳам кўрмагандим. Аввалламбор “Ал-Cадд”ни ғалаба билан табриклайман. Бизнинг ўйинга келсак, йигитларимиз ҳуддики биринчи бор майдонга тушгандай ўзини ёш болалардек тутишди. Керакмас жойда пенальти ишланди, шундан сўнг ўйин тизгини қўлдан кетди. Бу вазиятни ҳали чуқур ўрганишга тўғри келади. Шармандаларча ютқаздик, уялганимдан юзим шууд бўлди. Мухлислардан бундай аламни бошларидан кечирганлари учун кечирим сўрайман. Ўзимни ва жамоамни оқлаш учун, ҳеч қандай сабаб йўқ”, – дейди Абрамов.

- “Нима сабабдан, Муллажоновни (учинчи рақамдаги ўйинчини), марказий ҳимоячини олиб ташлаб, ўрнига ярим ҳимоячини туширдингиз?”


- “Ўйинчи унга қўйилган вазифани амалга бажармагач, майдонни тарк этиши керак. Бироқ, Рахматуллаев ҳам ҳимоя чизиғига ёрдам бериб, тезроқ ҳужумга киришиш учун қўйилди. Ҳужумкор ўйин намойиш қилиб, олдинга чиқиб олишимиз керак эди шуниниг учун бу қарорга келгандим, аммо бу футбол, ҳар доим ҳам биз ўйлагандай бўлмайди”.

- “Ҳакамлик ҳақида фикрингиз?”

- “Ҳакамларни баҳолаш учун инспектор бор, бу унинг иши. Бироқ, ОФК ҳакамларни танлаганида уларнинг профессионаллигига кўпроқ эътибор берса яхши бўларди. Уқувсиз ва эътиборсиз ҳакам бутун ўйинни синдириши мумкин”.

- “Гуруҳдан чиқиш учун имкониятингизни қандай баҳолайсиз, ҳали ҳам умид борми?”

- “Умид ҳамиша бор, бироқ мен кейинги ўйинлар ҳақида эмас, айнан шу ўйин бўйича жавоб бериш учун келдим. Нима ҳам дердим, омад юз ўгирди, ўйинимиз ўхшамади. Уят”.

Матбуот анжуманини тугатиб, стадиондан чиқиб кетаётган Абрамовни унинг касбдоши, Бора Милутинович кутиб олди. Ҳозирги кунда Милутинович, Ироқ терма жамоасига мураббийлик қилиб, Доҳада яшаб келмоқда.

Милутинович стандионга ўйинни томоша қилгани келган экан. Вадим Абрамовга далда бўлар экан, Бора “йигитларинг нималар қиляпти ўзи Вадим”, – дея киноя билан гапирди.

Икки касбдош 10 дақиқа давомида илиқ гаплашиб, бир бирларига омад тилаб, тарқалишди. Биз Бора Милутиновичдан вазиятдан фойдаланиб блиц интервью олишга муваффақ бўлдик.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 227
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 118
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар