«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:52
ЎЗO‘Z

Туркманободда барпо этилаётган Ислом Каримов хотира ёдгорлиги янги йилга қадар битказилади

29 ноя, 15:00 8 852 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркманободда барпо этилаётган Ислом Каримов хотира ёдгорлиги янги йилга қадар битказилади Туркманистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Лебап вилояти Туркманобод (аввалги Чоржўй) шаҳрида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида ёдгорлик барпо этилмоқда. Ёдгорлик ўрнатиладиган кўчага ҳам Ислом Каримов номи берилади.

Мазкур ташаббус Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан илгари сурилган бўлиб, ёдгорлик Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқи учун қилган ҳайрли ишлари ҳамда икки қардош халқлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ривожига қўшган хиссаси шарафига барпо этилади.

26-27 ноябрь кунлари Ашхабодда бўлиб ўтган Барқарор транспорт тараққиёти тизими бўйича биринчи халқаро анжуманда иштирок этиб қайтишда бир гуруҳ журналистлар қурилиш ишлари билан яқиндан танишишга муваффақ бўлишди.

Шунингдек, ёдгорлик лойиҳасини ҳам кўришга муяссар бўлинди. Қурувчиларнинг айтишича, ёдгорлик қурилишига қирққа яқин қурувчи жалб этилган бўлиб, янги йилга қадар унинг битказилиши режалаштирилган. Шу боис қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилаётган экан.

Ёдгорлик лойиҳасига кўра, Биринчи Президентимиз монументи, унинг орқасида 6 метрли Ўзбекистон ва Туркманистон байроқлари ўрнатилиши ҳамда ён томонига Ислом Каримовнинг икки давлат дўстона алоқаларини ривожлантиришга оид айтган “Биз қадрлашимиз ва юксалтиришимиз зарур бўлган муҳим бойлик – бу мамлакатларимиз ўртасидаги мавжуд ишончдир” деган сўзлари битилади.

26 ноябрь куни Ашхабоддаги анжуман аввалида Бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов раҳбарлигидаги делегациянинг қурулиш ишлари билан танишиб кетгани маълум қилинди.

Биринчи Президентимиз хотирасига нисбатан қўшни Туркманистон ҳукумати ва халқининг юксак ҳурмати учун уларга чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз.
ҳамда, шаҳрида, Туркманистон, муҳим, алоқаларини, бўлган




Мавзуга оид янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар