«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 16:54
ЎЗO‘Z

ОТБ Ўзбекистонда мева-сабзавот етиштиришни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди

28 ноя, 22:30 7 125 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОТБ Ўзбекистонда мева-сабзавот етиштиришни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди Осиё тараққиёт банки 28 ноябрь куни Ўзбекистоннинг барча 12 вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида мева-сабзавот етиштириш соҳасида ишлаб чиқариш-сотиш занжирини ривожлантиришни ривожлантиришга 154 млн доллар миқдорида крадит ажратилишини тасдиқлади, дея хабар қилди Газета.uz.

«ОТБ кўмаги мева-сабзавот етиштириш билан шуғулланувчи фермерлар ва мева-сабзавот етиштириш соҳасида ишлаб чиқариш-сотиш занжирига жалб қилинган тадбиркорларнинг узоқ муддатли молиявий манбалар билан таъминланишини кенгайтиришга ёрдам беради», — қайд этди ОТБ Марказий ва Ғарбий Осиё Минтақавий департаментининг табиий ресурслар ва қишлоқ хўжалиги бўйича катта иқтисодчиси Буи Минх Жиап. Унинг сўзларига кўра, бу уларга инвестицияларни кўпайтириш, бандлик даражасини кенгайтириш ҳамда ўзлари, ходимлари ва етказиб берувчиларининг барқарор даромад билан таъминланишга хизмат қилади.

Режага кўра, ҳукумат ОТБ қарзини қайта кредитлаб, фермерлар ва корхоналарга мева-сабзавот етиштириш соҳасидаги фаолиятни молиялаштириш, жумладан экиш материаллари, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш ва сақлаш бўйича ускуналар ҳамда техник жиҳозларни харид қилиш учун субкредитлар тақдим этилади.

Лойиҳада иштирок этишга саккизта банк: «Асака», «Давр-банк», «Ҳамкорбанк», «Ипак йўли» банки, «Ипотека-банк», Миллий банк, «Тўронбанк» ва Ўзсаноатқурилиш банк қизиқиш билдирган.

Лойиҳа доирасида фермер ва корхоналар бизнес-режалаштириш, агротехник усуллар ва ҳосилдан кейинги тадбирлар ҳамда экспорт бозорига чиқиш учун зарур кўникмаларни такомиллаштириш имкониятига ҳам эга бўлади.
хўжалиги, Қорақалпоғистон, Давр, беради, қилди, ёрдам




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 79
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 217
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 75
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Бўлимлар