«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:04
ЎЗO‘Z

Тошкентда 12 та кўприк қурилади

28 ноя, 21:18 6 910 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда 12 та кўприк қурилади «Истиқболда транспорт коммуникация тармоқлари, чорраҳаларни такомиллаштириш, йўлларни қуриш ва реконструкция қилишнинг пухта ўйланган стратегиясини белгилаш билан боғлиқ махсус Ҳукумат қарори тайёрланиши керак, деб ҳисоблайман.»

Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан учрашувда маълум қилди.

Унинг фикрича, ушбу ҳужжатда шаҳар аҳолиси учун қулай шароитлар яратиш, тобора кўпайиб бораётган транспорт оқимини оқилона бошқариш, аҳолига транспорт хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш юзасидан келгуси 5 йилда умумий қиймати 1 триллион сўм, узунлиги 529 километр бўлган лойиҳаларни амалга оширишга доир барча ташкилий ва молиялаштириш билан боғлиқ масалалар албатта ўз ечимини топиши керак.

“Жумладан, шаҳарда 2017-2018 йилларда республика йўл жамғармаси ҳисобидан умумий қиймати 84 миллиард сўм, узунлиги 32,2 километрдан зиёд бўлган “Кичик ҳалқа йўли” барпо этилиши, реконструкция қилиниши ва таъмирланиши белгиланган. Яқин беш йилда давлат бюджети ва республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 916 миллиард сўм бўлган 12 та янги кўприк қурилади, умумий фойдаланишдаги 68 километрдан ортиқ йўл қурилади ва реконструкция қилинади”, – деди Мирзиёев.

Унинг айтишича, ҳозирги вақтда республика йўл жамғармаси ҳисобидан Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида Бўзсув канали орқали 400 метр узунликдаги ва 6 та полосали, умумий қиймати 38 миллиард сўм бўлган кўприк қурилиши бошлаб юборилди ва у келгуси йили фойдаланишга топширилади.

“Чилонзор туманида Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган жойда умумий қиймати 42 миллиард сўм бўлган транспорт боғламасини давлат бюджети ҳисобидан барпо этиш бошланади. Бу иншоот кўприк, пиёдалар ўтиш жойи ва олти полосали замонавий автомагистрални ўз ичига олади. Сирғали туманида 2017 йилда республика йўл жамғармаси ҳисобидан умумий қиймати 79 миллиард сўм, узунлиги 10 километр бўлган 6 полосали Қипчоқ кўчаси реконструкция қилинади. Бу кўча бўйлаб темир йўл устидан янги кўприк барпо этилиши ҳам кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, 2017 йилда республика йўл жамғармаси ҳисобидан умумий қиймати 42 миллиард сўм, узунлиги 5 километр бўлган 6 полосали лойиҳавий янги кўча барпо этилади”, – ўз сўзини якунлади Мирзиёев.
фикрича, километр, ҳалқа, бораётган, Сирғали, Мирзо




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 207
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар