«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:59
ЎЗO‘Z

National Interest НАТО Калининграддан нима учун қўрқиши сабабини тушунтириб берди

28 ноя, 10:02 9 412 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
National Interest НАТО Калининграддан нима учун қўрқиши сабабини тушунтириб берди Россиянинг миттигина Калининград вилояти НАТОнинг нақд юрагида жойлашган, шунинг учун НАТО вакилларини асабийлашишга ва ўзидан таралувчи хавфдан қўрқишга мажбур қилади. Шундай фикрни АҚШнинг The National Interest таҳлилий журнали шарҳловчиси Роберт Фарли айтиб ўтди.

"Болтиқ давлатлари НАТО таркибига кирганларида, Калининград НАТО марказидаги душман ҳудудга айланди. Бу уни айниқса заиф ҳудудга, бироқ шу билан бирга ҳарбий нуқтаи назардан потенциал хавфли субъектга айлантирди", деб ёзмоқда Фарли.

Фарлининг фикрича, НАТОни Калининградга жойлаштирилган С-400 ва "Искандер-М" ракета мажмуалари хавотирлантиради.

"Журналнинг кўп мақолаларида батафсил айтилгандек, С-400 дунёда ҳаво ҳужумига қарши энг қудратли тизимлардан бири ҳисобланади", деб таъкидламоқда шарҳловчи.

Фарли Россия зенит-ракета мажмуаларининг устунликларини қайд қилиб, бу мажмуалар сабабли НАТО Болтиқ давлатлари осмонида ҳаво кўмагини таъминлаши муаммоли бўлиши таъкидламоқда.

Фарли шунингдек "Искандер"ни ҳам эслаб ўтди. Унинг айтишича, бу ракета мажмуаси билан рақобат қила оладиган бирорта бошқа мажмуани топиш амримаҳол.

"Бу ракеталар оддий ва ядровий каллакларни 400 км гача масофагача чиқара олади. Агар Москва НАТОнинг бирор иккиланиб турган давлатларига босим ўтказмоқчи бўлса, у анклавига қандайдир янги ва қўрқитувчи қуролларни жойлаштириб, ўз қудратини намойиш қилиб қўйиши мумкин", деб айтмоқда мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрда АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби Россияни Калининград вилоятида С-400 ва "Искандер-М"ни жойлаштиришдан воз кечишга чақирганди. Кирбининг фикрича, бу Европа хавфсизлигини беқарорлаштиради. Шу билан бирга у Россия ўз ҳудудида бундай мажмуаларни жойлаштиришга ҳақли эканини ҳам тан олган.
миттигина, айтмоқда, бироқ, ракеталар, бирорта, кўп




Мавзуга оид янгиликлар
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 0
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 108
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 153
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 773
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар