«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 17:20
ЎЗO‘Z

Трамп 150 йил ичида уй жонзоти бўлмайдиган биринчи президент бўлади

27 ноя, 10:36 7 222 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп 150 йил ичида уй жонзоти бўлмайдиган биринчи президент бўлади Дональд Трамп 150 йил ичида 4 оёқли севимли жонзоти бўлмайдиган АҚШнинг биринчи президенти бўлиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда. Нашр шу муносабат билан АҚШни 1945-1953 йиллар бошқарган Гарри Труменнинг "Агар Вашингтонда дўст топишни истасанг, уй ҳайвони боқ" деб айтган сўзларини эслаб ўтди.

Уй ҳайвони бўлмаган АҚШнинг охирги президенти Эндрю Жексон бўлган, у мамлакатни 19-асрнинг ўрталарида бошқарган. Ундан кейинги барча президентларда турли жонзотлар: мушукдан тортиб айиқ, йўлбарс ва пакана бегемотгача бўлган. Авраам Линкольнда чўчқа ва Жек лақабли ғози, Теодор Рузвельтда эса Иосия лақабли бўрсиғи бўлган.

Нашрнинг фикрича, уй жонзотлари президентнинг имижини яхшилашга ёрдам беради ва кўпинча уларга фотосессияларда компания ташкил қилади. Кичик Жорж Бушнинг скотч-терьер зотидаги Барни лақабли итининг ўз сайти бўлган, Катта Бушнинг Милли лақабли ити эса "Милли китоби" деб номланган китобнинг муаллифи ҳисобланган. Бу китобда Оқ уйдаги ҳаёт итнинг кўзлари билан тасвирланган. АҚШда ҳаттоки президентлар уй ҳайвонларининг музейи мавжуд.

Трампнинг Оқ уйда бўлиши вақтида уй ҳайвонининг бўлмаслиги унинг рейтингларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисобламоқда нашр. Бироқ бу Трамп инобатга олмаётган президентларга хос бўлган анъаналардан биринчиси эмас.



биринчиси, президентларга, Иосия, Трамп, китобнинг, биринчи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 20
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 22
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 90
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 0
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 2
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 3
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 86
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • Бўлимлар