«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:33
ЎЗO‘Z

Google Жоржиядаги Маълумотларни қайта ишлаш маркази учун 300 млн доллар сарфлайди

17 мар, 17:54 7 000 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Google Жоржиядаги Маълумотларни қайта ишлаш маркази учун 300 млн доллар сарфлайди Google компанияси ўзининг Жоржиядаги Маълумотларни қайта ишлаш маркази (МҚИМ) майдонини кенгайтиришни режалаштираяпти. Серверлар, тармоқ қурилмалари ва маълумотларни сақловчи дискларни жойлаштириш зарурати туфайли қўшимча майдон талаб қилинмоқда.

VentureBeat ресурсининг хабар беришича, Атлантадан ғарб томонда жойлашган Дуглас округи ҳокимияти Google бу ҳудудда жойлашган ушбу МҚИМни кенгайтиришга 300 млн доллар сарфлашини инобатга олиб, унга кўчмас мулк бўйича солиқ имтиёзлари беришга рози бўлди.

Google вакили компания ҳақиқатан ҳам ушбу объектни кенгайтиришни бошлаганини тасдиқлади. Бу лойиҳанинг амалга оширилиши камида 25 та янги иш ўрнини яратишга имкон беради.

Google охирги йиллар давомида бозорнинг етакчиси Amazon’нинг веб-сервислари билан рақобатчилик қилиш мақсадида ўзининг булутли хизматларини ривожлантириш билан бирга ҳар йили янги МҚИМлар ва бошқа объектларни қуриш учун миллиардлаб долларлар сарфлайди.

Google 2003 йилда очилган Жоржиядаги МҚИМга қўшимча равишда АҚШнинг Жанубий Каролина, Айова, Оклахома, Шимолий Каролина, Орегон штатларида, Чили, Тайван, Сингапур, Финляндия, Бельгия, Ирландия ва Нидерландияда жойлашган МҚИМларидан ҳам фойдаланади.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 75
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 53
  • Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда 26 мар, 11:49 45
  • Хитойнинг 5G-интернетига беш баҳо... 26 мар, 10:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Бўлимлар