«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:52
ЎЗO‘Z

Йўл ҳаракати борасидаги 7 ирим

25 ноя, 21:43 7 617 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йўл ҳаракати борасидаги 7 ирим Кимгадир иримлар кулгили туюлса, кимдир уларга қатъий амал қилади. Бугун рулдаги хонимларнинг қандай иримларга риоя этиши ҳақида сўз очамиз. Албатта, уларнинг ҳаммаси ҳам қуйида келтирилган иримларнинг барчасига ишонавермайди. Кимлардир қайсидир иримни ҳали умуман эшитмаган ҳамдир балки. Нима бўлганда ҳам қуйидагилар рулдаги хонимлардан эшитганларимиз ва уларнинг айнан уларнинг тилидан келтирамиз, дейилади Даракчи нашрида.

1. — Автомобиль салонида «шу машинамни сотишим керак», демаслик керак. Ғилдиракларни тепиш, хатто ҳақоратлаш ҳам мумкин эмас. Чунки машинангиз бундай муомалангиздан хафа бўлади, кейин анча вақт қаери бузилганини тушунолмай юрасиз.

Камола, талаба

2. — Минилган машина харид қилаётган бўлсангиз, эгасига ҳам эътибор беринг. У ўзига тўқ одам бўлса, «омади менга ҳам ўтсин» деб ният қилиш керак. Лекин янгисини сотиб олаётиб, қанча ҳайдаб, қачон сотишингизни хаёл қилманг.

Гулноза, тадбиркор

3. — Машинамни сотиб олганимда юкхонасига домкрат, дори қутиси ва баъзи зарур анжомларни жойладим-да, ирим қилиб «бу сизнинг жойингиз, шу ердан ҳеч қаерга чиқманг», деганман. Бу билан келгусида юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ходисаларнинг олди олинар экан.

Дилдора, уй бекаси

4. — Автомобилингизнинг олд ойнасига қушларнинг ахлати тушган бўлса, бу пулингиз кўпайишидан дарак. Бироқ ойнадаги бу «бойлик»ни дарҳол артиб олиш керак, йўқса, пулларингиз тез сарфланиб, баракаси бўлмайди.

Сабоҳат, тадбиркор

5. — Мен машинамга мулойим ном қўйиб олганман, лекин номини ҳеч кимга айтмаслик керак. Мабодо ёқилғингиз тугаб бораётганига кўзингиз тушса, ана шу ном билан атаб, эркаласангиз, бензин қуйиш шахобчасигача эсон-омон етиб оласиз.

Севара, тикувчи

6. — Негалигини билмадим-у, доим машинамни ювдиришим билан ёмғир ёғади. Шунинг учун ёмғир ёғишини хоҳласам, машинам тоза бўлса ҳам ювдиришга бораман.

Гулноза, банк ходими

7. — Ҳар куни уйдан чиқишим билан кўчамиз бошидаги светафорга эътибор бераман. Агар унинг яшил чироғи ёниб турган бўлса, «бугун ишларим зўр бўлади!» деб хурсанд бўламан. Қизил чироқ ёниқ бўлса, ўша куни эҳтиёткор бўлиб юраман. Сариқ чироққа кўзим тушса, беихтиёр хаёлимдан «куним ўртамиёна ўтаркан» деган фикр ўтади.

Ширин, дизайнер

Айтишларича, иримлар қачонки уларга ишонсанггина амалга ошар экан. Энг асосийси эса автомобиль рулига фақат яхши ният ва мустаҳкам ишонч билан ўтириш. Йўлингиз бехатар бўлсин!

ДИЛДОРА тайёрлади
тадбиркор, қилиб, бўлганда, қушларнинг, Мен, эсон




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 89
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 253
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 159
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 242
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 377
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар